Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00

Таҳлилий шарҳлар

Янгиланган сана: 1 Июн 2022, 16:03

2021 йил “Трастбанк” учун самарали йил бўлди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда банк-молия тизимини такомиллаштириш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу ўринда “Мижоз банк учун эмас, Банк – мижоз учун” тамойили асосида фаолият юритиб, аҳоли манфаатлари устуворлигини таъминламоқда.

Шу жумладан, бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан барча турдаги банк маҳсулотлари ва хизматлари кўрсатиб келинмоқда. Мижозлар ишончини оқлашни ўзига асосий вазифа қилиб олган молия муассасаси 2021 йилда бир қатор муваффақиятларга эришди.

Хусусан, “Ахбор Рейтинг” миллий рейтинг агентлиги “Трастбанк”нинг 2021 йил учун кредит рейтингини “Ижобий” прогнози билан “UzА+” даражасида янгилади. Бу эса банкнинг бозордаги асосий кўрсаткичлари ўсиб бораётгани, активларнинг юқори сифати, молиявий кўрсаткичларнинг яхшиланганлиги, бозордаги ўринларнинг мустаҳкамланганлигини, қолаверса,  капиталлашув ва рентабелликнинг ўсишини акс эттиради. 2021 йил якуни бўйича Банк активларининг рентабеллиги 6,5 фоиз, капиталнинг рентабеллиги кўрсаткичи эса 38,1 фоизни ташкил этди.

Бундан ташқари, “Трастбанк” ликвидлик, рентабеллик, капиталнинг етарлилиги, активлар сифати ва даромадлилиги бўйича етакчи банклар қаторига киради.

Қолаверса, 2021 йилнинг ноябрь ойида “Fitch Raitings” Москва Лондон рейтинг агентлиги Банкнинг хорижий ва миллий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини “Барқарор” прогнози билан “Б” даражасида тасдиқлади.

Эътиборлиси, “Трастбанк” Ўзбекистондаги банклар ўртасида биринчилардан бўлиб коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро ISO (37001) сертификатини олди. Шунингдек, сифат менежменти тизимининг ISO (9001) стандартига мувофиқлигини текшириш бўйича иккинчи текширувдан муваффақиятли ўтди. Корпоратив бошқарув тизимининг даражаси “Юқори” деб тан олинди.

2021 йил якунларига кўра, бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро молиявий стандартлари бўйича соф фойда кўрсаткичи 1,4 баробарга ошиб, 430 миллиард сўмдан ортиқни ташкил этди. Эътиборлиси, жорий йил бошида банк мижозларининг сони 800 минг нафардан ошгани бу банкнинг ишончли ҳамкор эканлиги ва ўз навбатида, мижозлар ишончини қозониб бораётганидан далолатдир.

Яна бир жиҳат. 2021 йилда Банк ўз капиталини кўпайтириш бўйича олиб борилган бир қатор ишлар натижасида унинг ҳажми 1 триллион сўмдан ошди.

2021 йил филиаллар тармоғини ривожлантириш борасида ҳам муҳим ва самарали бўлди. Хусусан, ўтган йилда иккита янги –  Бухоро ва Бектемир  филиаллари фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, Банкнинг Наманган, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида тўртта янги халқаро пул ўтказмалари пунктлари очилди. Шунингдек, “Нукус”, “Навоий” ва “Қушбеги” банк хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

Рақамларга таянадиган бўлсак, 2021 йил давомида банк хизматлари марказлари 1,3 баробар, валюта айирбошлаш шохобчалари 1,4 баробар, чакана савдо кассалари эса 1,6 баробарга кўпайди.

Бундан ташқари, аҳолининг пластик карточкалардан фаол фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда банк томонидан қўшимча равишда 300 мингга яқин пластик карточка муомалага чиқарилди ва 12 мингга яқин стационар савдо терминаллари ўрнатилди. Бугунги кунда 200 та, шу жумладан, 60 та кўп функцияли банкомат мижозларга туну-кун хизмат кўрсатмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Банк ўз фаоияти давомида халқаро хамкорлик масалаларига ҳам устувор аҳамият қаратиб, қатор келишувларга эришиб келмоқда. Жумладан, Ислом тараққиёт банки бошқарувчилар Кенгашининг қирқ олтинчи йиллик йиғилиши дастури доирасида “Трастбанк” Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан
10 миллион АҚШ доллари ва Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида шартномалар тузди. Эътирофлиси, Банкимиз “Халқаро Ислом савдо ва молия корпорациясининг энг фаол ва барқарор ҳамкори” деб топилди.

Бундан ташқари, биржа мижозларининг ҳисоб-китоб операцияларини таъминлаш мақсадида “Трастбанк”, “ЎзРТХБ”АЖ ва Қозоғистон Республикасининг “Центр кредит” банки ўртасида уч томонлама Меморандум имзоланди.

Шунингдек, “Ислом ойнаси” лойиҳасини муваффақиятли амалга ошириш доирасида Банк ва ICS Finance System ИТ-компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Мухтасар қилиб айтганда, “Трастбанк” йилдан-йилга равнақ топиб, мижозлар ишончини қозониб келмоқда. Истиқболда ҳам ушбу саъй-ҳаракатлар жадал давом эттирилади.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech