Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00

Trast-Mobayl

Янгиланган сана: 4 Сентябр 2020, 13:00

“Траст-Мобайл” - “Трастбанк” ХАБ томонидан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тақдим этилаётган мобиль банк хизматининг янги йўналиши!

Мижозлар Интернет тармоғига кириш ҳуқуқига эга бўлганларига ўхшаш тарзда “Интернет-банк” тизимига ўтиб олишлари ва ундан кеч-кундуз давомида, мобиль ва тўла функционал фойдаланиш имконларига эга бўлганлари сингари, улар энди – мобил қурилмалари кўмагидан фойдаланиб “Траст-Мобайл” банк хизмати йўналиши орқали банкдаги ўз ҳисобварақларига осон кириб олишлари ҳамда ана шу ҳисобварақаларини мустақил бошқариб боришлари мумкин.

Мобиль хизмат кўрсатиш жараёни IOS ва Android платформалари негизида амалга оширилади.

“Траст-Мобайл” мобиль банки имкониятлари:

  • тўлов топшириқномаларини шакллантириш, имзолаш ва банкка жўнатиш;
  • ҳужжатларни валюталаштиришнинг бўлажак санаси билан жўнатиш;
  • тўловнинг андозалари, шу жумладан “Интернет-банк” тизимида яратилганлари билан ҳам иш олиб бориш;
  • Ўзбекистон Республикаси банклари вакилликларига доир маълумотномалар, валюта курслари билан ишлаш;
  • ҳужжатларнинг мақомини кузатиб бориш;
  • Банкда ҳисоварақ очилган санадан эътиборан мижознинг ўз ҳисобрақамларига доир кўчирмаларини ва айланма-сальдо қайдномаларини тақдим этиш;

“Траст-Мобайл” хизматидан фойдаланиш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  1. “Трастбанк” орқали “Интернет-банк” тизимига уланиш;
  2. Мазкур мобиль банк хизматидан фойдаланиш ҳақида шартномани имзолаш;
  3. Дастурий таъминотни мобиль қурилмасига кўчириш ва жойлаштириб олиш;

Бундан ташқари қўшимча рўйхатларга олишга доир бошқа саъй-ҳаракатлар кўзда тутилмаган. “Интернет-банк” тизимининг исталган ечими билан иш олиб боришлар учун ЭЦП калити ягона ҳисобланади.

 
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech