Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Трастбанк” ХАБ ўз мижозларига янги хизмат турини таклиф қилмоқда,яъни, нақд пул маблағларини, қимматли қоғозларни, ҳужжатларни ва бошқа қимматликларни сақлаш учун индивидуал депозит ячейкаларини ижарага бермоқда. Индивидуал депозит ячейкаларида ишга доир ҳужжатларни, қимматли қоғозларни, пул маблағларини, заргарлик буюмларини, санъат асарларини ва антиқа буюмларини, ахборот ташувчи электрон манбаларни ва шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа қимматликларни сақлаш мумкин.
Банк депозит ячейкаларига жойлаштирилган қимматликларни бут сақланиш кафолатини беради. Бу хизмат туридан – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари фойдаланишлари мумкин.
“Трастбанк” ХАБнинг индивидуал депозит ячейкалари – фойдаланишда, қулай, мутлақо ишончли ҳамда конфиденциалдир.
Қулай

Индивидуал депозит ячейкани исталган муддатга ижарага олиш мумкин.
Депозит ячейкасидан фойдаланиш учун “Трастбанк” ХАБнинг “Дархон” филиалига ариза билан мурожаат қилиш лозим. Хизмат ҳақи нақд пулда ва пул ўтказиш йўли орқали шартнома асосида амалга оширилади.

Ишончли

Барча индивидуал депозит ячейкалари банкнинг махсус жиҳозланган биносида – жойлаштирилган. Депозит биноси энг замонавий мухофаза воситалари билан жиҳозланган бўлиб, туну-кун қўриқлангани боис унга ижозатсиз киришликнинг ҳеч қандай эҳтимоли йўқ.

Конфиденциал

Банк депозит ячейка ичидаги нарсага ва унинг эгаси номига нисбатан конфиденциаллик кафиллигини ўз зиммасига олади. Мижоз ўз депозит ячейкасидан ишончли шахсларга фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.

Боғланиш учун маълумот:
“Трастбанк” ХАБнинг “Дархон” филиали
100000, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани,
Ҳамид Олимжон майдони, Ғарбий томон, 5 ”Б” уй.

Телефон: (+998 71) 237-08-65

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech