Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  20 Январ 2020, 14:34

“Универсал” кредит лойиҳаси жисмоний шахс эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, товарлар ва хизматлар учун ажратилади.

«Универсал» молиявий истеъмол кредитлар ҳақида маълумот

Кредит миқдори

Кредит муддати

Фоиз ставкаси

Кредит таъминоти тури

Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 100 бараваригача миқдорда бўлса

12 ойдан ошмаган муддатгача бўлса

30%

- доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс мақомига эга корхона кафиллиги;
- кўчмас мулк гарови;
- транспорт воситаси гарови;
- пул маблағлари гарови.

Ўзбекистон Республикасида
белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача миқдорда бўлса

24 ойдан ошмаган муддатгача бўлса

31%

- доимий иш жойи ва даромад манбаига эга бўлган жисмоний ёки юридик шахс мақомига эга корхона кафиллиги;
- кўчмас мулк гарови;
- транспорт воситаси гарови;
- пул маблағлари гарови.

36 ойдан ошмаган муддатгача бўлса

32%

- юридик шахс мақомига эга корхона кафиллиги;
- кўчмас мулк гарови;
- транспорт воситаси гарови;
- пул маблағи гарови.


Истеъмол кредитини олиш учун қарз олувчи томонидан банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) қарздорнинг/мижознинг фамилияси, исми, отасининг исми, паспорти (яшаш учун рухсатномаси) серияси ва рақами, яшаш жойи, кредит объекти, сўралган кредит муддати, кредит шартномаси бўйича мажбуриятларнинг қарздор/мижоз томонидан ижро этилишига оид таъминот кўрсатилган кредит аризаси. Кредит аризаси қарздор/мижоз томонидан санаси кўрсатилган ҳолда имзоланади;

б) паспортдан (яшаш учун рухсатномадан) нусха олинади, унда фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, оилавий ҳолати ва муқим рўйхатдан ўтган яшаш жойи кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу маълумотлар кредит ходимининнг “аслига тўғри” ёзуви ва имзоси билан тасдиқланади;

в) қарздорнинг/мижознинг ариза берган санасига нисбатан сўнгги 12 (ўн икки) ой давомида олинган даромадини белгиланган тартибда тасдиқлайдиган маълумотнома, хусусий тадбиркорлар учун – туман солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромадлари ҳақида декларация;

г) кредит ўз вақтида қайтарилишининг таъминотига оид ҳужжатлар;

д) товар (кўрсатилган хизмат) харид қилиш тўғрисида сотувчи ва қарздор//мижоз ўртасида тузилган шартнома ва унга илова сифатида сотувчига ўз фаолиятини амалга ошириш учун берилган рухсат ҳужжатлари нусхаси (маъмурий идоралар томонидан берилган лицензия, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган маҳсулотнинг мувофиқлик сертификати ва ҳ.к.);

е) Гаров реестрига ёзув киритишга қарздор/мижоз ва гаров берувчининг ёзма розилиги.

* Кредит аризасини кўриб чиқиш муддати 3 кунгача.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 0 - 4 0 - 9 2

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 7 4 ) 2 2 6 - 6 9 - 7 1

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 6 5

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 7 4 - 29

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 4 - 2 2 - 5 1

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 2 5 - 2 5

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 2 8

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 - 1 6

Чакана бизнес департаментининг телефон рақами: (+ 998 71) 207-36-44 ички рақам (11368).




Калькулятор

Талаб қилинадиган кредит суммасини киритинг. Максимал сумма: енг кам иш ҳақининг 300 баробари
Кредитни тўлаш учун ойлар миқдорини танланг. Максимал: 3 йил



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech