Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Ипотека кредити

Янгиланган сана: 12 Феврал 2021, 10:30

*Бугунги кунда банкнинг узоқ муддатли ресурслари чегараланганлиги сабабли ипотека кредити ажратилиши вақтинча тўхтатилган.

Ипотека кредити- жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилади.

Ипотека кредити қуйидаги мақсадлар учун берилади:

  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа асосида ҳамда қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун;
  • Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган якка тартибдаги ёки намунавий лойиҳа асосида ҳамда қурилишнинг белгиланган нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш учун;
  • якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдан квартира сотиб олиш учун.

Ипотека кредити шартлари

т/р

Кредитнинг миқдори

Кредит муддати

Мижознинг улуши

Фоиз ставкаси

Кредит таъминоти тури

1

Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 5000 бараваригача (1 115 000 000 сўм)

120 ой

30 фоиз

25 фоиз

Кредит ҳисобига сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадон


Якка тартибдаги уй-жой қурилишига ипотека кредити олиш учун қарздор/мижоз томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:


а) ариза;

б) паспорт;

в) иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация;

ё) якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ер участкасига мижознинг (доимий фойдаланиш, умрбод эгалик қилиб мерос қолдириш, хусусий мулк) ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатнинг нотариал тартибда тасдиқланган нусхаси;

ж) мижоз номига филиалда очилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига мижознинг ўз маблағи (дастлабки бадали) киритилганлиги тўғрисида омонат дафтарчаси нусхаси;

з) мижоз томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлар қийматининг баҳоланиши бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар;

и) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилган ва қарздор/мижоз томонидан тасдиқланган якка тартибдаги уй-жой қурилиши лойиҳаси нусхаси.

Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилишга ипотека кредити олиш учун мижоз томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) ариза;

б) паспорт;

в) иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация;

ё) мижоз томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлар қийматининг баҳоланиши бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар;

ж) қонунчиликда белгиланган тартибда келишилган ва мижоз томонидан тасдиқланган якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш лойиҳаси нусхаси.

Якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш лойиҳаси қуйидагилардан иборат бўлади:

а) ер усти ва ер ости инженерлик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси чизмаси;

б) уй-жой пойдевори, ертўласи, қаватлари, кесимлари ва фасади чизмаси;

в) молия-смета ҳисоб-китоби.

Якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан квартирани бирламчи уй-жой бозоридан сотиб олишга ипотека кредити олиш учун қарздор/мижоз томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

а) ариза;

б) паспорт;

в) иш ҳақи тўғрисида маълумотнома, якка тартибдаги тадбиркор учун – туман (шаҳар) солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ўтган йилда олинган даромади ҳақида декларация;

ё) якка тартибдаги уй-жойни ёки кўп қаватли уйдан квартирани сотиб олиш учун тўловни мижознинг ўз маблағи (дастлабки бадали) ҳамда кредит шартномаси асосида кредит ҳисобидан амалга ошириш белгиланган мижоз ва қурувчи/сотувчи ўртасида тузилган уй-жой олди-сотди шартномаси;

ж) мижоз номига филиалда очилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозит ҳисобварағига қарздорнинг/мижознинг ўз маблағи (дастлабки бадали) киритилганлиги тўғрисида омонат дафтарчаси нусхаси.

Батафсил маълумот олиш учун қуйидаги телефонларга мурожаат қилишингиз мумкин:

Банк филиаллари номлари

Филиаллардаги телефон рақамлар

1

Амалиёт бошқармаси

( + 9 9 8 7 1 ) 2 0 7 - 6 2 - 8 4

2

«Тошкент» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 7 7 - 0 6 - 3 3

3

«Дархон» филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 1 1 - 0 9
( + 9 9 8 7 1 ) 2 3 7 - 0 6 - 4 5

4

Яккасарой филиали

( + 9 9 8 7 1 ) 2 5 5 - 1 8 - 7 0

5

Андижон филиали

( + 9 9 8 9 5 ) 2 0 2 - 0 3 - 1 0

6

Наманган филиали

( + 9 9 8 6 9 ) 2 2 3 - 1 9 - 1 7

7

Самарқанд филиали

( + 9 9 8 6 6 ) 2 3 7 - 8 0 - 0 8

8

Термиз филиали

( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 7 - 3 4 - 8 3
( + 9 9 8 7 6 ) 2 2 7 - 3 4 - 7 2

9

Қарши филиали

( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 0 4 - 8 5
( + 9 9 8 7 5 ) 2 2 7 - 0 9 - 9 4

10

Фарғона филиали

( + 9 9 8 7 3 ) 2 4 4 - 4 0 - 1 6

11

Жиззах филиали

( + 9 9 8 7 2 ) 2 2 6 - 2 0 – 1 0

Чакана бизнес департаментининг телефон рақами: (+ 998 71) 207-36-44 ички рақам (11272, 11370, 11407)

Ипотека калкулятори

Талаб қилинадиган кредит суммасини киритинг. Максимал сумма: энг кам иш ҳақининг 5 000 баробари
Кредитни тўлаш учун ойлар миқдорини танланг. Максимал: 10 йил
Бошланғич бадал фоизини танланг


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech