Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Замонавий банк маҳсулотлари ва хизматлари” мавзусида онлайн веб-семинар

Янгиланган сана: 29 Апрел 2021, 17:16
“Замонавий банк маҳсулотлари ва хизматлари” мавзусида онлайн веб-семинар
23 Apr 2021

2021 йилнинг 22 апрель куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси билан ҳамкорликда Банк мижозлари ва Биржа савдоларида иштирок этувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида вебинар бўлиб ўтди.

Вебинарни ташкиллаштиришдан асосий мақсад Банк томонидан жорий этилган замонавий банк хизматлари ҳамда Биржа савдоси иштирокчилари учун яратилган қулай шарт-шароитлар бўйича батафсил маълумот бериш ҳисобланади.

Вебинарда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳамда Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасининг Бошқарув раиси ўринбосарлари, ҳудудий филиаллари масъул раҳбарлари, банк мижозлари, биржа савдоси иштирокчилари бўлган корхоналар ва брокерлар иштирок этишди.

         Вебинарни Бошқарув раиси биринчи ўринбосари в.в.б. К.Габбазов очиб берди. Шунингдек, Трастбанк Департамент директорлари О.Дусмухамедов ва В.Пай банкнинг миллий ва хорижий валютадаги замонавий банк хизматлари бўйича батафсил маълумотлар тақдим этди.

         Вебинар иштирокчиларининг Банк ва Биржа фаолияти билан боғлиқ саволларига батафсил жавоблар берилди. Шунингдек, вебинар иштирокчилари томонидан Банк ва Биржа фаолиятини янада ривожлантириш бўйича таклифлар берилди.            

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 111
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech