Барқарор ҳаёт ва тараққиётимиз кафолати бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига 30 йил бўлди.
Бош қомусимиз – Конституциямиз миллатидан қатъий назар барча юртдошларимизнинг бутун имконияти ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган. Ушбу ҳужжат эркин ва фаровон ҳаётимиз, юртимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори, десак муболаға эмас.
Ҳурматли юртдошлар, азиз мижозлар!
Сизларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан табриклаймиз. Она Ватан тараққиёти учун қилаётган барча саъй-ҳаракатларингиз бардавом бўлишини ҳамда сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт асло тарк этмаслигини тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан,
«Трастбанк» ХАБ жамоаси.