“Трастбанк” ўзининг шўъба корхонаси "Trast Leasing" масъулияти чекланган жамияти ташкил этилганлигининг 10 йиллик юбилейи билан чин дилдан муборакбод этади!
Ўтган давр мобайнида "Trast Leasing" ўзининг лизинг бозорига муносиблигини исботлаш билан бирга, сезиларли молиявий натижаларга эришиб, лизинг хизматлари бозорида етакчига айланди. Албатта, корхонанинг асосий рақобат устунликларидан бири бу ҳар бир мижозга индивидуал ёндашиш, мижознинг бизнесини ривожлантиришга бўлган ҳиссасининг намоён бўлишидир.
Ҳурматли "Trast Leasing" ходимлари, ушбу муҳим сана барчангизга муборак бўлсин! Сизларга сиҳат-саломатлик, ишларингизда улкан муваффақиятлар ва компания равнақи йўлида қўшаётган ҳисссангиз янада ривож топишига тилакдошмиз. Юбилей муборак!