Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанкда “Сирли мижоз” амалиёти натижаси ўрганилди

Янгиланган сана: 4 Октябр 2021, 18:27
Трастбанкда “Сирли мижоз” амалиёти натижаси ўрганилди
4 Oct 2021

Ҳар соҳада бўлгани сингари банк хизматларига бўлган талаб ҳам замонга хос равишда ортиб бормоқда. Мижозлар ҳам, ўз навбатида, банк хизматларига бўлган эҳтиёжларини қондириш учун энг сифатли маҳсулот таклиф эта оладиган банкни танлашга интилади. Шу сабабли мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш – банк ривожланиши учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Трастбанк маҳсулот ва хизмат сифатини мукаммаллаштириш учун доим ҳаракатда. Жумладан, мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифатини ташқи маркетинг компанияси томонидан “Сирли мижоз” усули орқали мунтазам баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилган. “Сирли мижоз” тажрибаси банкларнинг хизмат кўрсатиш жараёнидаги мавжуд камчиликларни бартараф этишга ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади.

2

“Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раисининг фармойишига кўра, Мижозларга хизмат кўрсатиш стандартларини жорий этиш комиссияси ташкил этилди, шунингдек, Сотув китоблари (Sales Book) чоп этилди. Филиал ходимларининг мижозларга хизмат кўрсатишини доимий назорат қилиш – комиссиянинг асосий вазифаси этиб белгилаб қўйилди.

2021 йилнинг 20 ва 23 сентябрь кунларида Трастбанк Амалиёт бошқармаси,  “Тошкент”, “Дархон” ва “Яккасарой” филиаллари ходимлари учун мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича “Сирли мижоз” малакаси ёрдамида ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан семинар  ташкил этилди.

6

Амалий семинарда мижозларга хизмат кўрсатиш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар ва ютуқлар хақида айтиб ўтилиб, чоп этилган Сотув китоблари (Salеs Book) ёрдамида мижозларга хизмат кўрсатилиши тартиб ва қоидалари тушунтирилди.

Банк мижозларига хизмат кўрсатиш даражасини доимий баҳолаб бориш – кўрсатилаётган хизмат сифатини такомиллаштириш, қолаверса, мижозлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим асос ҳисобланади.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 150
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech