Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
1287, +998 78 140-00-88
Ишонч телефони
+998 71 207-36-45
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
1287,
+998 78 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк”нинг исломий молиялаштириш хизмати тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришга ва янги иш ўринларининг яратилишига ёрдам бермоқда

Янгиланган сана: 5 Декабр 2022, 17:38
“Трастбанк”нинг исломий молиялаштириш хизмати тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришга ва янги иш ўринларининг яратилишига ёрдам бермоқда
5 Дек 2022

 “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мижозлар учун янги банк хизматлари ва маҳсулотларини тақдим этиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

 Банкнинг Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси ҳамда Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйганлиги шулар жумласидандир.

 Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси билан ҳамкорлик янада кенгаймоқда

 “Трастбанк”нинг Хусусий Секторни Ривожлантириш Ислом Корпорацияси билан ҳамкорлиги 2018 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар жалб қилинган линияларнинг умумий ҳажми 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

 2019 йил июнь ойида “Трастбанк” ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида имзоланган Меморандум асосида Банк тузилмасига кенг кўламли ислом банки хизматларини жорий этиш мақсадида “Трастбанк” ХАБнинг Молиявий хизматлар маркази очилди. У амалдаги қонунчилик доирасида шариат қоидаларига мувофиқ фаолият юритади. Корпорациянинг тавсиясига кўра, “Трастбанк” томонидан ислом банк иши учун махсус дастурий таъминот ўрнатилди.

 Ўз навбатида, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси раҳбарияти ўртасида бир неча маротаба музокаралар ўтказилди. Уларда мазкур самарали ўзаро алоқалар юқори баҳоланиб, истиқболда бу ҳамкорликни янада кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилди ва келишувларга эришилди.

4.jpg

 Иш фаолиятини 2013 йилда бошлаган “Artikul Asia Kabel” корхонасига “Трастбанк” томонидан ушбу лойиҳа асосида 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган.

2.jpg

    – Бугунги кунда муассасамиз Ўзбекистондаги кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи энг йирик корхоналардан саналади, – деди “Artikul Asia Kabel” корхонаси Корпоратив бўлим бошлиғи Халилуллоҳ Абдулҳамид. – Икки мингга яқин турдаги ишлаб чиқарилган кабелларни МДҲ давлатлари, Грузия, Туркия, Беларус, Германия каби мамлакатларга экспорт қилиб келмоқдамиз. “Трастбанк”дан исломий молиялаштириш хизмати орқали 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши натижасида иш фаолиятимиз янада кенгаяди. Яъни ишлаб чиқариш ҳажми икки баробарга ошиб, янги иш ўринларини яратиш имконияти туғилди.

1.jpg

  Шу ўринда таъкидлаш жоизки, жорий йил якунига қадар “Трастбанк” ва Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси ўртасида 20 миллион АҚШ доллари миқдорида келишув имзоланиши режалаштирилган.

3.jpg

 Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан 27 млн АҚШ доллари миқдорида учта молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисида битимлар имзоланган

5.jpg

 Яна бир жиҳат. “Трастбанк” ХАБ ташқи савдони молиялаштириш мақсадида 2019 йилда Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

10.jpg

 Бугунги кунгача савдони молиялаштириш мақсадида мазкур Корпорация билан жами 27 миллион АҚШ доллари миқдорида учта молиялаштириш линиясини ажратиш тўғрисидаги битимлар имзоланган. Унга кўра, тақдим этиладиган лойиҳалар шариат қонунларига мувофиқ бўлиши керак.

6.jpg

 – “Bestune Hongqi” автосалони энг замонавий кроссовер ва автомобилларни хориждан импорт қилган ҳолда халқимизга етказиб бермоқда, – деди “Bestune Hongqi” автосалони савдо менеджери Мардон Толибоев. – Автосалонда бугун 20 турдан ортиқ электромобиллар мавжуд. “Трастбанк2 томонидан ажратилган маблағлар асосида автосалон фаолияти янда ривожлантирилди ҳамда мижозлар эҳтиёжи ва қизиқишидан келиб чиққан ҳолда янги русумдаги автомашиналар олиб келинди.

8.jpg

 Мухтасар қилиб айтганда, бу каби саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнес бўйича истиқболли лойиҳаларнинг ислом тамойиллари асосида молиялаштирилишида муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, Банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ҳамда янги иш ўринларининг яратилишига хизмат қилади.

12.jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 127

Бошқа янгиликлар:

6 Феврал 2023
6 Феврал 2023
6 Феврал 2023
3 Феврал 2023
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech