Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион долларлик Битим имзолади

Янгиланган сана: 3 Сентябр 2021, 10:08
Трастбанк хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион долларлик Битим имзолади
2 Sep 2021

Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами Трастбанк учун қўшалоқ хушхабарлар олиб келди. “Трастбанк” ХАБ Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси билан 15 миллион АҚШ доллари миқдорида битим имзолади. Қолаверса, “Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори” унвони билан тақдирланди.

Хабарингиз бор, 1-4 сенябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишига етиб келган ИТБ гуруҳи таркибидаги 57 давлатнинг вазирлари ва расмийлари, қолаверса, 2 мингдан ортиқ бизнес вакиллари, экспертлар Тошкентдаги Халқаро Конгресс марказида йиғилди.

учрашув

Тадбир доирасида 1 сентябрь куни “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси Сардор Рифатович Нормухамедов Islamic Corporation for the Development – Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси бош директори жаноб Айман Амин Сежини билан учрашиб, имзоланиши кутилаётган битим хусусида муҳокама қилди.

награда 1

Куннинг иккинчи қисмида Ўзбекистонда ислом молияси ривожланишига қўшган ҳиссаси учун “Трастбанк” ХАБ “Most active and long standing partner of ITFC in Uzbekistan” (“Халқаро ислом савдо-молия корпорациясининг Ўзбекистондаги энг фаол ва энг барқарор ҳамкори”)  ёрлиғи билан тақдирланди. Фахрий ёрлиқ "Трастбанк" ХАБ Кузатув кенгаши раиси Шарипов Тоҳир Мирахимовичга Ислом тараққиёти банки президенти Муҳаммад Сулаймон ал-Жассир ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол томонидан тантанали равишда топширилди.

подпись

Маросим давомида “Трастбанк” ХАБ Бошқаруви Раиси С.Р.Нормухамедов ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси ижрочи директори Хани Салем Сонбол ўртасида хусусий тармоқни ривожлантириш учун 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида битим имзоланди. Ажратилган маблағ ҳозирги кунда муҳим аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат, фармацевтика ва бошқа соҳаларни равнақи учун йўналтириши кўзда тутилган.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 152
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech