Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк ходимлари ISO талабларига кўра коррупцияга қарши кураш семинарида қатнашди

Янгиланган сана: 18 Август 2021, 14:07
Трастбанк ходимлари ISO талабларига кўра коррупцияга қарши кураш семинарида қатнашди
17 Aug 2021

Трастбанк жамоасида  касбий маҳоратни ошириш, янги билимларни ўзлаштиришга доим алоҳида урғу берилган. Бу галги ўқув-семинар Комплаенс-назорат департаменти томонидан ташкил этилди.

Трастбанкда ISO 3700:2016 халқаро стандарт талабларига мувофиқ коррупцияга қарши курашиш сифат менежменти тизими жорий этилиши муносабати билан ходимларда мавзуга оид тасаввур ҳосил қилиш, кўникмаларини ошириш бўйича ўқув-семинари “CERT ACADEMY GROUP” мутахассисларни ўқитиш хусусий корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.

1

Семинарни “CERT ACADEMY” компанияси тренери, юрист-ҳуқуқшунос Луқманов Саид-Аброрбек Боходирович Трастбанк ходимларига ISO (International Organization for Standardization) – стандартлаштириш халқаро ташкилоти тарихи, пора ва унинг кўринишлари, халқаро ва маҳаллий қонунчилик, турли давлатларда коррупцияга қандай ҳуқуқий баҳо берилиши ва жазо қўлланиши тўғрисида маълумот берди.

2

Семинар давомида иштирокчилар ISO 37001 стандарти:

  • Банкда коррупцион таваккалларни аниқлаш ва уларни минимал даражага тушириш;
  • Мижозлар билан шаффоф муносабат қуриш;
  • Коррупцияни огоҳлантирувчи, фош этувчи механизмларни жорий қилиш;
  • ТЎҒРИ танлов, ўқитиш ва рағбатлантириш тизими орқали банкда коррупциянинг ҳар қандай турда намойиш бўлишига ходимлар орасида муросасизлик муҳитини яратиш каби имкониятларни бериши ва бошқа билимга эга бўлди.

сайтга 3

Ўқув-семинар сўнггида ҳар бир қатнашчи сертификат билан тақдирланди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 158
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech