Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк эмланиш тарафдори!

Янгиланган сана: 26 Июл 2021, 23:59
Трастбанк эмланиш тарафдори!
25 Jul 2021

Covid-19 вируси ҳудудимизга кириб келгандан буён Трастбанк раҳбарияти талаб этилган ва зарур деб ҳисобланган барча эҳтиёт чораларини кўриб келмоқда. Хусусан, барча ходимлар ниқоб таққан ҳолда хизмат кўрсатади ва мунтазам равишда зарарсизлантириш амалиётларини амалга оширади. Қолаверса, Трастбанкка ташриф буюрган барча мижозлардан ниқоб тақиш ҳамда масофа сақлаш каби қоидаларга амал қилишлари қатъий назоратга олинган.

Айни дамда вирусга қарши эмланиш – эҳтиёт чораларининг энг муҳими. Коронавирусга қарши эмланиш жараёни қулай бўлиши учун Трастбанк бош офисининг тиббиёт хонасида ҳам шароитлар яратилди. Босқичма-босқич эмлаш учун махсус режа тузилди ва тасдиқланди. Қисқа фурсат ичида Трастбанк жамоасида барча ходимлар эмланиши кўзда тутилган.

Трастбанк раҳбарлари ходимларга ўрнак бўлиб, ZF-UZ-VAC2001 – Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти рўйхатидан ўтган ва маъқулланган ўзбек-хитой вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилди.

IMG_1689

Суратда: “Трастбанк” ХАБ Бошқарув Раиси ўринбосари – Курганов Зиёвуддин Муҳиддинович

Эслатиб ўтамиз, 1, 2 июль кунлари Наманган филиали бошқарувчиси – Мирзааҳмедов Шерзод бошчилигида ҳам Давлатобод тумани 5-Оилавий поликлиника тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда 62 нафар ходим COVID-19 га қарши эмланган эди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 181
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech