2022 йил 21 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бош офисида Тошкент молия институти “Халқаро молия ва кредит” мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган 4-курс талабалари учун “Ўзбекистон Республикаси банк тизимида ислом молиявий хизматларидан фойдаланиш ҳолати” мавзусида сайёр дарс ўтказилди.
Унда “Трастбанк” ХАБ Молиявий хизматлар маркази директори ўринбосари, Иқтисодиёт фанлари номзоди (PhD) С.Игамбердиев томонидан “Трастбанк” ХАБ фаолиятида эришилаётган ютуқлар ва истиқболдаги режалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
Хусусан, банк-молия тизимидаги ислом молиясининг жорий ҳолати, ислом молия тузилмасининг асосий функциялари, молиявий инструментлари тўғрисида маълумотлар тадқим этилди ҳамда талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.
Қайд этиш жоизки, бу каби сайёр дарслар “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш орқали банкларнинг фаолияти ва уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги муҳим ўрни ҳақида талаба ёшларнинг билим ва кўникмаларини бойитиб бориш имконини беради.