Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
28 May 2019

Марказий банки Бошқаруви 2019 йил 1 июлдан эътиборан тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга қўйиладиган мажбурий резервлари нормативларига ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Мажбурий резервлаш инструментининг самарадорлигини ошириш ва тижорат банклари томонидан қисқа муддатли ликвидликни бошқариш шароитларини енгиллаштириш мақсадида 2019 йилнинг 1 июлидан бошлаб мажбурий резерв нормативларига қуйидаги ўзгартиришлар киритилмоқда:

- тижорат банкларининг Марказий банкда резерв сифатида шакллантириладиган миллий валютадаги депозитлари учун 4 фоиз ҳамда чет эл валютасидаги депозитлари учун 14 фоиз миқдорида мажбурий резерв нормативлари белгиланмоқда;


Мажбуриятнинг валюта тури

Муддати

Янги нормативлар
(01.07.2019 йилдан)

Амалдаги нормативлар

Миллий валюта

2 йилдан ортиқ

4%

0%

1 йилдан 2 йилгача

2%

бошқа депозитлар

4%

Чет эл валютаси

2 йилдан ортиқ

14%

0%

1 йилдан 2 йилгача

7%

бошқа депозитлар

14%


- мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан 0,25 ўртачалаш коэффициентиўрнатилмоқда.

Мажбурий резервларнинг норматив миқдорига нисбатан ўрнатилаётган ўртачалаш коэффициенти Марказий банкка ўтказилиши лозим бўлган мажбурий резерв миқдорининг 25 фоизини банкларнинг вакиллик ҳисобварағида қолдиришга рухсат этилади.

Бунда, тижорат банкларнинг Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағи қолдиғининг сақлаш давридаги ўртача кунлик миқдори ҳисобланган мажбурий резерв миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги керак. Бу, ўз навбатида, тижорат банклари учун ликвидликни самарали бошқаришга имкон беради.

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8562.34
9731.96
10908.42
135.34
8771.09
79.80
Сотиб олиш
8540.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
26.60
165.96
161.92
2.77
225.95
1.17
25.06.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech