Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк” ўзининг 25 йиллик юбилейини спорт байрами  билан нишонлади
30 Sep 2019
Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Олий ўқув юртлари спорт мажмуасида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан Банк ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, банкнинг 25 йиллик юбилейини кенг нишонлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурига асосан банк ходимларини жисмонан чиниқтириш ва уларни спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари мақсадида, Бош офис ва филиаллар ўртасида “Спартакиада – 2019” спорт мусобақаларининг финал босқичи ташкил этилди.

Спорт мусобақасининг тантанали очилиш маросимида Банк Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов йиғилганларни самимий қутлар экан, мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

- “Банкнинг 25 йиллик юбилейига бағишланган муҳим спорт тадбирида Сизларни қутлашдан жуда мамнунман! Бугун бизни ёрқин ва унутилмас байрам тадбири кутмоқда. Мазкур спорт мажмуасида қизиқарли спорт турлари ва байрам тантаналари муҳити ҳукм сурмоқда, - деди спорт мусобақасининг очилиш маросимида сўзга чиққан Банк Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов.

- Мамлакатимизда жисмонан бақувват, соғлом фикрли, билимдон, юксак маънавиятли, шижоатли авлодларни тарбиялаб вояга етказишга қаратилган эзгу ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугунги спорт тадбиримиз юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган. – Бугун мен Сизлардаги шижоатни кўриб турганимдан янада қувоняпман. Банкимиз 25 йил давомида ўз географиясини сезиларли даражада кенгайтирди, банк ходимлари сони бир неча бор ўсди. Албатта, Банк олдига қўйган мақсадларимиз жуда кўп, келажакда ҳар бир вилоятда банк филиалини очишни режалаштирганмиз.

- Бугун фурсатдан фойдаланиб, барча жамоаларга омад ёр бўлишини тилайман! – дея сўзини якунлади Тоҳир Шарипов.

photo_2019-09-30_11-08-49.jpg

Спорт айёмининг очилиш маросимида барча жамоалар саф тортгач - спортнинг Бокс бўйича олтин ва кумуш медал соҳиблари Миразизбек Мирзахалилов ва Дилшод Рўзметовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат Мадҳияси садоси остида мамлакатимиз байроғи баланд ҳавозага кўтарилиб, спартакиада мусобақалари очиқ деб эълон қилинди.

Олий ўқув юртлари спорт мажмуаси стадионида ўтказилган “Спартакиада” ўйинларида банк ходимлари бешта спорт турида: енгил атлетика (эстафета), шахмат, волейбол (аёллар ва эркаклар ўртасида), баскетбол ва мини-футбол турлари бўйича ўзаро куч синашди.

photo_2019-09-30_11-09-05.jpg

“Ҳар бир ходим Банк равнақига узоқ йиллар ўз ҳиссасини қўшади” шиори остида ўтказилган спорт байрами профессионаллар мусобақаси бўлмаса-да, барча иштирокчилар ушбу мусобақага пухта тайёргарлик кўрган ҳолда жуда масъулият билан ёндашиб, жамоада ишлаш қобилиятини намойиш этишди. Мухлислар эса тадбир давомида янада байрамона муҳит яратишди.

photo_2019-09-30_11-09-13.jpg


photo_2019-09-30_11-09-21.jpg


Муросасиз ва қизғин, лекин ўзаро ҳурмат руҳида ўтган спорт ўйинлари якунига кўра:
Енгил атлетика ўйинларида (эстафета):
III - ўрин – Бош офис жамоаси вакилларига;
II - ўрин - Самарқанд филиали жамоаси вакилларига;
I - ўрин - Андижон филиали жамоаси вакилларига насиб қилди.


photo_2019-09-30_11-09-26.jpg

Спортнинг шахмат тури бўйича, III- ўрин – “Дархон” филиали шахматчиларига, II- ўрин - Бош офис жамоаси шахматчиларига ҳамда Самарқанд филиали шахматчилари I- ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

photo_2019-09-30_11-23-04.jpg

Эркаклар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида, III- ўрин - Андижон филиали жамоаси вакилларига, II- ўрин - Термиз филиали жамоаси вакилларига ва I-ўрин – Бош банк жамоаси вакилларига насиб қилди.

Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол ўйинларида ғолиблик Термиз филиали жамоаси спортчи қизларига насиб қилди, II- ўринни Наманган филиали жамоаси вакиллари ва III- ўринни Андижон филиали жамоаси вакиллари эгаллашди.


 
photo_2019-09-30_11-23-16.jpg

Спортнинг баскетбол тури бўйича, III- ўрин “Дархон” филиалига, II-ўрин Жиззах филиалига ва I-ўрин - Бош банк жамоаси спортчиларига насиб қилди.

photo_2019-09-30_11-32-56.jpg



photo_2019-09-30_11-33-10.jpg


photo_2019-09-30_11-33-21.jpg

Мини-футбол ўйинларида банкнинг Қарши филиали жамоаси футболчилари ўта шижоатли тайёргарлик кўрганликлари уларнинг I-ўринни эгаллашга муяссар қилди. II- ўринни Андижон филиали жамоаси ҳамда III- ўринни Наманган филиали жамоаси эгаллади.

photo_2019-09-30_11-33-04.jpg

Баллар бўйича ҳисобланганда Бош офис жамоасининг волейболчилари олий совринга сазовор деб топилди. Жамоаларга кубок ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

photo_2019-09-30_11-39-16.jpg

Хуллас, муросасизлик ва дўстона руҳда ўтган қизиқ мусобақалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Ёшлар ўзларида бор маҳорат ва иродани, чидам ва чаққонликни, қолаверса ғалаба сари бўлган шижоатни тўла намойиш эта олдилар.

photo_2019-09-30_11-08-58.jpg


photo_2019-09-30_10-55-22.jpg

Р.S: 1994 йилда ташкил этилган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб минглаб мижозларнинг ҳурматини қозонишга муваффақ бўлган хусусий банк ҳисобланади. 25 йил ичида банк фаолиятининг географияси сезилари даражада кенгайди, банк ходимлари сони бир неча бор ўсди. Банк ўз мижозларига бир қатор банк хизмат турларини кўрсатиш билан бирга, биржадан ташқари бозорда ишлаш имкониятини берадиган инвестиция хизматларини ҳам фаол тақдим этиб келмоқда.


photo_2019-09-30_11-39-43.jpg



photo_2019-09-30_11-40-03.jpg


photo_2019-09-30_11-40-11.jpg


photo_2019-09-30_11-40-17.jpg


photo_2019-09-30_11-41-07.jpg


photo_2019-09-30_11-40-54.jpg



photo_2019-09-30_11-41-35.jpg


photo_2019-09-30_11-41-44.jpg


photo_2019-09-30_11-41-57.jpg


photo_2019-09-30_11-42-23.jpg



photo_2019-09-30_11-57-28.jpg


photo_2019-09-30_11-58-18.jpg


photo_2019-09-30_11-58-11.jpg


photo_2019-09-30_12-01-27.jpg


photo_2019-09-30_12-02-28.jpg



photo_2019-09-30_12-03-17.jpg



Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 209

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9455.24
10438.58
11958.04
147.25
9488.45
87.23
Сотиб олиш
9400.00
10000.00
11500.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9480.00
10600.00
12100.00
170.00
9600.00
100.00
 
21.90
84.55
324.85
1.50
10.56
-0.99
15.10.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech