Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
27 Jun 2019

27 июнь – мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади. Бу кун ўзларининг фидокорона ва машаққатли, жумладан шарафли касби билан халқимизни ахборот билан таъминлашда фаолият юритаётган барча оммавий ахборот воситалари соҳаси ходимларини «Трастбанк» раҳбарияти ва жамоаси номидан муборакбод этамиз!

Журналист касби вакилларининг тўртинчи ҳокимият дея тан олиниши ҳам бежиз эмас. Сизнинг ахборот узатишингиз инсонлар дунёқарашига таъсир кўрсатиб, жамиятнинг маданий-хулқий меъёрларини қўллаб-қувватлаш орқали жамоатчилик фикри шаклланади. “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ҳам кўплаб ОАВ вакиллари билан ҳамкорлик қилади, албатта бу каби ҳамкорликдан мамнун бўлган ҳолда “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан барча телевидения ва радио, нашриёт, журналистика ва матбаа соҳаси ходимларини бугунги касб байрамлари билан самимий қутлайди!

Қаламингиз доимо ўткир бўлишини, холис танқид руҳидаги иштиёқингиз сўнмаслигини, ижодий илҳом ва барча режаларингиз рўёбга ошишини тилаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, мамлакатимиз аҳолисини холис ахборот билан таъминлашдек масъулиятли касбингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Манба: “Трастбанк” жамоаси / Кўришлар: 85

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8560.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech