Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Танзила Норбоева Чилонзор туманида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Янгиланган сана: 27 Март 2021, 18:13
Танзила Норбоева Чилонзор туманида маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди
27 Mar 2021
Маълумки, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида банк тизими зиммасига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш ва жойларда “маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида мамлакатимизда тижорат банклари томонидан жойларда, туман ва шаҳарларда аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ўтказилиб, ўз бизнесини бошлаш ва уни ривожлантириш истагида бўлган аҳолига кредитлар ажратиш ҳамда бошқа банк хизматларини таклиф қилиш устувор вазифага айланди. «Маҳаллабай» ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ташаббуси ҳудудлардаги ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борича тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам замин бўлиши шубҳасиз.

Куни кеча Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева Чилонзор тумани маҳалла фаоллари ва «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки “Тошкент” филиали бошқарувчиси Жамолиддин Фахруддинов ҳамроҳлигида “Ал-Хоразмий” маҳалласида “Маҳаллабай” ишлаш тизимида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган кишилар билан учрашиб, бевосита амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Бугунги кунда “Ал-Хоразмий” маҳалласида жами хонадонлар сони 503 тани ташкил этгани ҳолда, оилалар сони 700 тани, аҳоли сони 2610 нафарни, шундан меҳнатга лаёқатлилар сони 2009 нафарни, ногиронлар сони 37 нафарни ташкил этади.

Хусусан, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг “Тошкент” филиалига бириктирилган Чилонзор тумани “Ал-Хоразмий” маҳалласи ҳудудини ривожлантириш дастури ва камбағалликни қисқартириш бўйича ишлаб чиқилган режага асосан ўрганишлар натижасида маҳалла аҳолисининг “Темир дафтар”ига киритилган 50 нафар, “Аёллар дафтари”га киритилган 8 нафар, “Ёшлар дафтари”га киритилган 7 нафарлиги маълум бўлиб, банк ходимлари томонидан уларнинг муаммолари ўрганилди. Ўрганиш натижалари бўйича тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли қайта ўқитилиб, ўз бизнесини бошлаши учун банк томонидан кредит маблағлари ажратилишига кўмаклашилди.

Ташриф давомида Танзила Норбоева бўш турган ерлардан унумли фойдаланиш ва аёлларни тадбиркорликка йўналтириш мақсадида уларни тикиш-бичиш курсларида ўқитиш, хотин-қизларга банк кредитлари ҳисобидан тикувчилик цехларини ташкил этишда кўмаклашиш масаласида мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 250
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech