Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Болажонга беринг дунёни!
22 Aug 2019

Жажжи болажоннинг илк бор мактабга қадам қўйиши, жарангловчи биринчи қўнғироқ, илк маротаба совға олиш... буларнинг бари албатта жажжи мурғак қалбида фахр туйғусини уйғотади.

IMG_0828.jpg

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрами ва “Билимлар куни” арафасида Бош банк ва унинг филиалларида фаолият юритувчи ходимларининг 1-синфга илк қадам босаётган жажжи болажонлари учун байрам тадбири уюштириш ва уларга ўқув қуроллари тўплами билан тўлдирилган совғалар улашиш яхши анъанага айланган.

1.jpg

21 август банк ходимлари фарзандлари учун ана шундай қувончли кун бўлди. Банк биноси жажжи болажонларнинг шодон кулгуси-ю, қувончига тўлди. Аввало, болажонларга Амалиёт бошқармаси хоналари бўйлаб экскурсия уюштирилди ва молиявий саводхонлик дарсларини ўтган ҳолда, банк ўзи нима эканлиги ҳақида маълумотлар берилди. Болажонлар эса, банк ҳақидаги ўз тасаввурлари билан ўртоқлашдилар.

IMG_0821.jpg

Шундан сўнг, тадбирнинг энг қизиқарли палласи бошланди. Болаларнинг севимли мультфильм қаҳрамонлари “Ўргимчак одам”, “Капитан Америка” ва “Капитан Марвел” ташриф буюриб, куй-қўшиқлар садоси остида болажонлар билан рақсга тушиб, қувноқ ўйинлар ўйнашди.

IMG_0813.jpg

Тадбир давомида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқаруви Раиси Сардор Нормухамедов болажонларни “Билимлар куни” ва мактаб остонасига биринчи қадам босаётганликлари билан муборакбод этгани ҳолда уларга ўқув қуроллари тўплами билан тўлдирилган ўқувчилар сумкаларини топширди.

photo_2019-08-22_16-50-00.jpg

Байрам тадбири жонли ва ёрқин ўтди ҳамда барча ташриф буюрганлар қалбида ўчмас из қолдирди. Байрам давомида болажонлар учун зиёфат - мевалар, ширинликлар ва болаларнинг севимли шарбатлари ҳозирланганди.

IMG_0870.jpg

Фурсатдан фойдаланиб, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жамоаси Ўзбекистонимиздаги барча мактаб остонасига илк қадамларини босаётган болажонларни самимий муборакбод этади. Ўқиш йиллари қизиқарли ва унутилмас бўлиши билан бирга, ўқув йиллари давомида юксак чўққиларни эгаллашларида омад тилайди.

photo_2019-08-22_16-50-01.jpg

photo_2019-08-22_16-48-09.jpg

IMG_0910.jpg

IMG_0920.jpg

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 109

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech