Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”
22 May 2019

Мамлакатимизда фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва бунёдкорлик салоҳиятини қўллаб-қувватлаш орқали аҳолининг туб қатламига муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларга бўлган эътибор туфайли улар томонидан янги иш ўринлари очиш, барқарор даромад манбаларини яратиш муҳим омилга айланиб бормоқда.

Дарҳақиқат, жорий йилда ташкил этилганига 25 йил тўладиган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ўтган давр мобайнида молиявий хизматлар бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаб, ўзигагина хос бўлган иш услубини яратиш ва маркетинг сиёсатини муваффақиятли амалга оширишга эришди. Бу фаолият кўламини тобора кенгайтиришда муҳим омил бўлди. Бугунги кунда банк ўзининг 11 та филиали ва 71 та минибанки орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

photo_2.jpg

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолига тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 2019 йилнинг 1 май ҳолатига жами 35 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

photo_5.jpg

Жумладан, 2019 йилнинг 1 май ҳолатига 35млрд. сўмлик ажратилган кредитларнинг 2 711млн. сўми наслли қорамолчиликка, 1295 млн.сўми паррандачиликни ривожлантиришга, 1 870 млн. сўми қўйчиликка, 45 млн. сўми эчкичиликка, 668 млн. сўми асаларичиликка, 311 млн. сўми балиқчиликка, 207 млн. сўми қуёнчиликка, 6 487 млн. сўми тикувчиликка, 434 млн. сўми ҳунармандчилик соҳасига, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига 13 108 млн. сўм, шунингдек иссиқхона қурилиши учун 1 387 млн. сўмлик маблағлар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадларига йўналтирилди. Пировардида республикамиз ҳудудларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи янги корхоналар ташкил этилиб, аҳолининг бандлик даражаси оширилди.

Хусусан, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган ҳар бир туман ва шаҳар, жумладан, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштиришга катта эътибор қаратмоқда.

Бунда банк томонидан меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини оммалаштириш борасида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес режаларини рўёбга чиқариш, аҳоли хонадонларидаги экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ҳар бир оила аъзоларини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали барқарор даромад манбаига эга бўлиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ижобий самара бермоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ижросини таъминлаш банк жамоасининг диққат марказида бўлди. Унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг март-май ойларида Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчиаҳолини боқимандалик кайфиятидан чиқариш,ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган кам таъминланган 403 та жисмоний шахсларга жами 3.6 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

photo_3.jpg

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231-сонли “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида банк филиалларида алоҳида малакали ходимлардан иборат шўъбалар ташкил этилди.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Фарғона филиали томонидан ҳам мазкур қарорлар ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Вилоятда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида, Фарғона шаҳрининг “Хувайдо”, “Табассум”, “Киргули” ва “Совурбулоқ” маҳаллаларидан жами 3806 та хонадон бўлиб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган кам таъминланган оилалар банк кредитлари ҳисобидан қўллаб-қувватланмоқда.

Тиккан чевар эмас,
Бичган — чевар.

Фарғона водийсининг Марғилон шаҳри ўзининг ипак ва миллий адрас матолари билан юртга танилган. Фарғона шаҳридаги “Табассум” маҳалла фуқаролар йиғини раиси О.О.Набиев доимо маҳалла аёллари билан суҳбатда, Марғилоннинг машҳур ипагию, сержило атлас ва адрас матоларидан кийим-кечаклар тикишни йўлга қўйиш мақсадида, тикувчилик цехи яратилса айни муддао бўлишини таъкидларди.

photo_8.jpg

Маҳалла хотин-қизларининг орзуси ушалиб, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг амалий ёрдами туфайли бўш турган хона таъмирдан чиқарилди. “Трастбанк”нинг Фарғона филиали “Табассум” маҳалла фуқаролар йиғини раиси таклифини қўллаб-қувватлаган ҳолда вилоятда янги тикувчилик цехини яратиш ва тикув машинаси харид қилиш учун 200млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратди.Натижада эса айни пайтда вилоятда янги тикувчилик цехи ишга туширилиб, 10 та янги иш ўрни яратилди.

photo_7.jpg

- Хурсандчилигимиз чексиз, - дейди Саодат Холматова - Чунки тикувчилик соҳаси бўйича тажрибам етарли. Ҳозирданоқ янги лойиҳаларим асосида кийим-кечаклар тикишга киришдим. Миллий матоларимиз атлас ва адрас матоларидан аёлларни тўйларда кийишлари учун либос тикиш бўйича тажрибага эгаман. Арзон ва сифатли, дид билан тайёрланган миллий либослар албатта ёшларга, уларнинг ота-оналарига ҳам маъқул бўлади. Келгусида эса биз тиккан либослар жаҳон бозорларига ҳам кириб боришини ният қиламан, - дейди қувонч билан Саодат Холматова.

photo_6.jpg

Жўжани кузда санаймиз

Парранда — етти хазинанинг бири, ҳафсала қилган ҳар қандай одам бу беназир бойликнинг калитини қўлга киритиши муқаррар. Ўз оиласи ва атрофидаги одамларни ризқ-насиба билан таъминлашга ҳисса қўшиш эса савобли юмушдир. Чунки халқимизда “етти хазинанинг бири” дея ном таралган товуқ парваришлаш кони фойда ҳисобланади. Ахир товуқ боққан хонадонда гўшт ва тухум муаммоси бўлмайди. Қолаверса, бундай хонадонлар ўз эҳтиёжидан орттириб, даромад топишлари ҳам мумкин.

- Мен кўп йиллардан бери тадбиркорлик билан шуғулланишни ўйлаб юрардим, лекин маблағ борасида кимга мурожаат қилишни билмай, бу ишни ташлаб қўйгандим, - дейди фарғоналик Махмудбек Тошматов. – “Трастбанк”нинг Фарғона филиали мутахассислари келиб, паррандачиликнинг йўл-йўриқлари билан бевосита таништириб, 200 млн. сўмлик имтиёзли давр билан кредит ажратишларини айтишди. Биз оила аъзоларимиз билан маслаҳатлашиб, банк кредити ҳисобига паррандачиликни йўлга қўйишга қарор қилдик. Мана бугунги кунда оила аъзоларим билан бирга паррандачилик билан шуғулланиб келаяпмиз. Ўз эҳтиёжларимиздан ортган гўшт ва тухум маҳсулотларини ҳатто бозорларимизга ҳам топшириб, оилавий даромадларимизни оширишга ҳам эришдик, - деди фарғоналик Махмудбек Тошматов.

Кумушдек тер тўксанг,
Гавҳардек дур оларсан.

- Юртбошимиз ташаббуси билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастурининг қабул қилиниши биз фарғоналиклар учун олийжаноб ва эзгу иш бўлди. Чунки ушбу дастурга асосан бўш ер майдонимга иссиқхона ташкил этиб, эл-юртимиз дастурхони учун полиз экинларидан помидор ва бодринг етказиб беришни йўлга қўйдим, - дейди хусусий тадбиркор Қаҳрамон Арабжонов.

photo_10.jpg

- Бунинг натижасида эса барча оила аъзоларим ҳам иш билан таъминланди. Қолаверса, фарзандларим ҳам меҳнат қилишга ва ўз вақтларидан унумли фойдаланишга ўрганишди. Бунинг учун албатта бизга имтиёзли кредит маблағлари ажратган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Бу йилда фаолиятимиз салоҳияти янада ошишига аминман. Банкка кредит қарзларини ўз вақтида, кечиктирмай тўлаб, иссиқхонани янада кенгайтириб, янги иш ўринларини ташкил қилиш режамиз ҳам йўқ эмас, - деди хусусий тадбиркор Қаҳрамон Арабжонов.

photo_1.jpg

Хулоса қилиб айтганда, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан мижозлар билан ишлаш сиёсатининг тўғри йўлга қўйилгани ҳамда иқтисодиётимизнинг истиқболли тармоғи бўлган хусусий тадбиркорлик соҳаси фаол молиявий қўллаб-қувватланиши банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари ҳажмининг муттасил ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса иқтисодиётимизнинг барқарор ривожида ва халқимиз турмуш даражасининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам эътиборга молик.  

photo_9.jpg

    

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 142

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8562.34
9731.96
10908.42
135.34
8771.09
79.80
Сотиб олиш
8540.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
26.60
165.96
161.92
2.77
225.95
1.17
25.06.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech