Жорий йилнинг 18 март куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида Халқаро тоифадаги бизнес-консультант Валентина Григорьева томонидан департамент директорлари ва мустақил бошқарма бошлиқларининг коммуникацион кўникмаларини ошириш, уларда жамоа билан ишлаш ва ташаббускорлик қобилиятларини ривожлантириш ҳамда ўзаро фикр алмашиш имкониятини яратишга бағишганлан амалий тренинг бўлиб ўтди.
Маълумки, ҳозирги даврга келиб ҳар бир банк инновацион ривожланиш йўлида ўз мижозларига қулайлик яратиш билан бирга, турли хилдаги янги банк маҳсулотларини таклиф этмоқда. Банкнинг ривожланиш стратегиясида акс этган ягона мақсадларга эришишда раҳбар ходимларнинг маҳорати, уларнинг етакчилик жиҳатлари, жамоани бирлаштира олиш қобилияти юқори аҳамият касб этади.
Инновацион ривожланган банклар қаторидан ўрин олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган "Трастбанк" хусусий акциядорлик банки ҳам ўз раҳбар ходимларининг ишончли раҳбар бўлишига, уларнинг вазифалари нималардан иборат эканлигига, жамоада ишлаш услубининг юқори бўлишини талаб этиш учун аввало ўз устида ишлаши зарурлиги, ходимларни бошқариш, уларни доимий рағбатлантириш, ўзаро вазифаларни тақсимлашда ҳалолликка интилиш ва жамоа билан ишлаш каби кўникмаларини янада такомиллаштиришга катта эътибор қаратмоқда.
Тренинг давомида барча раҳбар ходимлардаги етакчилик қобилиятлари, улардаги ишга бўлган шижоатлари берилаётган саволларда ўз аксини топди ҳамда улар томонидан берилган саволларга бизнес-консультант Валентина Григорьева батафсил жавоб берди.