Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк”да маърифий тадбир ўтказилди

Янгиланган сана: 20 Феврал 2021, 13:15
“Трастбанк”да маърифий тадбир ўтказилди
20 Feb 2021

Жамиятнинг бугуни ва келажаги, ёш кадрларнинг интеллектуал, маданий-маърифий ва маънавий салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ҳамда ватанга садоқат туйғусининг ривожланганлиги билан белгиланади.

IMG_0351.JPG

Куни кеча «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкида Касаба уюшмаси ташаббуси билан «Иқтисод ва ислом» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Ислом университети Ахборот маркази раҳбари Аброр Мухтор Алий ташриф буюрди.

IMG_0344.JPG

Тадбир давомида Аброр Мухтор Алий йиғилганларга ислом дини ва унинг кириб келиш тарихи, ислом таълимоти, умуммиллий қадриятлар, инсон ўзлигини англаши, буюк аждодларимиз мероси, аждодлардан қолган илмий бойликлар, пул-молия тизимида ислом динининг ҳуқуқий, ахлоқий, маънавий ва бошқа тамойилларига мос келиши, рибо, закот, ислом банк-молия тизимини Ўзбекистонга кириб келиши ва ислом молиясининг ривожланиши, муробаҳа шартномаси тушунчалари, сармоядорлик тизими, шерикчилик ва омонатдорликда жарималарнинг қўлланилиши, банк тизими ва ислом молияси тизимининг жаҳон молияси тизими билан уйғунлашуви, инқирозга қарши исломий банкларнинг зарарни ўз зиммасига ола билиши ҳамда бошқа кўплаб исломга оид масалалар юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтди.

IMG_0350.JPG

Шунингдек, банк соҳаси вакиллари учун иқтисодий терминологияни ўзида жамлаган ўзбек тилидаги Ҳазрат Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Қарз ва унга боғлиқ масалалар», Муҳаммад Тақий Усмонийнинг «Савдо фикҳи ва тушунчалари» ҳамда «Замонавий муомалалардаги баҳслар» каби китоблари нашрдан чиқиш арафасида тайёрланаётганини таъкидлади.

IMG_0359.JPG

Шундан сўнг банк ходимлари билан очиқ мулоқот ва ўзаро савол-жавоблар қизғин тус олди. Ходимларнинг муробаҳа, закот, исломда тижоратнинг йўлга қўйилиши ва унинг фойдалари, иқтисодий исломда риск масалалари, банк тизимида аёллар фаолияти ва бошқа бир қатор йўналишларда берган саволларидан кўриндики, ходимларда исломий банкчилик ва иқтисодга бўлган қизиқиш юқори.

IMG_0361.JPG

IMG_0368.JPG

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 153
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech