Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Тошкент молия институтида «Карьера куни» бўлиб ўтди

Янгиланган сана: 19 Феврал 2021, 13:04
Тошкент молия институтида «Карьера куни» бўлиб ўтди
18 Feb 2021

Жорий йилнинг 18 февраль куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Тошкент молия институтида талабалар, битирувчилар ва иш берувчиларни бирлаштирувчи “Карьера куни” меҳнат ярмаркасида иштирок этди. Тадбирнинг асосий мақсади – ёш битирувчи мутахассисларни иш билан таъминлаш, уларга меҳнат бозоридаги вазият ҳақида маълумотлар бериш ва касбга йўналтириш самарадорлигини оширишдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, республика тижорат банклари, шунингдек, мулкчиликнинг турли шаклларидаги 200 дан ортиқ суғурта ва лизинг компаниялари раҳбарлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

IMG_0209.jpg

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари очиб, битирувчи ёшларни ишга жалб этиш, уларни иш билан таъминлашнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда Республика Марказий банки тизимига ишга қабул қилиш жараёнида уларнинг касбий билимларига қўйиладиган талаблар бўйича батафсил маълумотлар беришди. Шунингдек, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш бўйича узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, банк тизими учун замонавий эҳтиёжларга мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттиришда тижорат банклари ва олий таълим муассасалари ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари алоҳида ўринга эга эканлигини қайд этдилар.

IMG_0267.jpg

Тадбир давомида тижорат банклари вакиллари, бакалавриат ва магистратуранинг битирувчи курс талабалари ўртасида ишга жойлашиш ва касбга йўналтириш бўйича мулоқотлар олиб борилди. Ҳозирги кунда Тошкент молия институтида бакалавриат босқичида 15 та таълим йўналиши ҳамда 10 дан ортиқ магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Қайд этилишича, 2020-2021 ўқув йилида институтини тамомлаётган 1450 нафар битирувчи бўлиб, шундан бакалавриат босқичида 750 дан ортиқ ва магистратура босқичида 700 нафарни ташкил қилади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 208
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech