Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ҳақида
17 May 2019
Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй манзилида жойлашган “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Ташкилий саволлар:
1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
«Трастбанк» акциядорлари умумий йиғилиши кун тартиби

2019 йил 10 июнь соат 15:00 да.

1. «Трастбанк»нинг 2018 йил фаолияти якунлари ва 2019 йил учун ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш.
2. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)нинг 2018 йил якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.
3. 2018 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, ҳисобот таркиби:
- молиявий ҳолат тўғрисида жамланган ҳисобот;
- фойда ёки зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот;
- умумий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида жамланган ҳисобот;
- пул маблағлари ҳаракати тўғрисида жамланган ҳисобот;
- 2018 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот.
4. 2018 йилда олинган фойдани тақсимлаш.
5. Банк фаолиятининг 2019 йилнинг 1- ярим йиллиги ҳамда 2019 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотининг, шунингдек аудит хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини тасдиқлаш ва аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиш.
6. «Трастбанк» Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.
7. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисобга олинган, 2018 йилда умидсиз активларни ундириш бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш.
8. Балансдан ташқари ҳисобрақамда юритилаётган активни ҳисобдан чиқариш бўйича Банк Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги 269-сонли баённома қарорини тасдиқлаш.
9. Банк Кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақидаги ҳисобот.
10. Банк Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш.
11. Банк Кенгаши аъзоларини сайлаш.
12. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни сайлаш.
13. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
14. Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш.
15. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорлари умумий йиғилиши тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш.
16. «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки кенгаши тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
17. Акцияларнинг 23 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш.
18. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
19. Банк Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
20. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
21. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2019 йил 17 январдаги
19-31/79-сонли Банкка нисбатан жарима санкцияларининг қўлланиши тўғрисидаги хатини кўриб чиқиш.

«Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорлар Умумий йиғилиши 2019 йил 10 июнда Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7 уй, «Трастбанк» биносининг 5 қаватида ўтказилади.

Рўйхатга олиш соат 14:00 да бошланади, мажлис бошланиш вақти соат 15:00 да.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабар юбориш учун акциядорлар реестри шакллантириладиган сана - 2019 йил 15 май.
«Трастбанк» акциядорларининг умумий йиғилишида 2019 йил 4 июн ҳолатига шакллантирилган «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Банк акциядорлари, Умумий йиғилишга тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар билан қуйидаги манзилда танишишлари мумкин: Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 7-уй.
Банк акциядорлари ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса паспорт ва Банк акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқини берувчи, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишлари талаб этилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефонлар орқали олишингиз мумкин:
(95)198-41-09, (78)140-00-88, (71) 244-76-43.
www.trusbank.uz E-mail: info@trustbank.uz

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 116

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8560.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech