Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ҳурматли мижозлар!
15 May 2019

Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жисмоний шахслар учун “Online Farovon” ва “Online Ishonch”муддатли омонатларини жорий қилди.

“Online Farovon” муддатли омонатининг минимал миқдори 500000 (беш юз минг) сўм. Омонатга бадал киритилган кундан бошлаб 25 ой муддатга қабул қилинади.Қўшимча бадал киритиш имконияти йўқ. Омонатнинг фоиз ставкаси йилда 365 кун ҳисобидан йиллик 18 фоиз этиб белгиланган.

“Online Ishonch” муддатли омонатининг минимал миқдори 1000000 (бир миллион) сўм. Омонатга бадал киритилган кундан бошлаб 36 ой муддатга қабул қилинади. Омонатнинг дастлабки 24 ойи давомида ҳар ойда бир марта қўшимча бадал киритилиши мумкин.Омонатининг фоиз ставкаси йилда 365 кун ҳисобидан йиллик 20 фоизни ташкил этади.

Омонатлар “TrustPay” мобиль иловаси орқали киритилади, омонат бўйича операцияларни 24 соат давомида, ҳатто дам олиш ва байрам кунлари ҳам амалга ошириш мумкин. Бунда маблағ оферта омонатига қўйилган кун календарь кун ҳисобланади, яъни соат 23:59:59 дан кейин кирим қилинган оферта омонати кейинги календарь кунда кирим қилинган деб ҳисобланади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 115

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8562.34
9731.96
10908.42
135.34
8771.09
79.80
Сотиб олиш
8540.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
26.60
165.96
161.92
2.77
225.95
1.17
25.06.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech