Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Янгиланган сана:  12 Март 2020, 16:06

Молиявий саводхонлик ҳафталиги давом этмоқда
11 Mar 2020
Бугун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки мактаб ўқувчиларининг молиявий саводхонлигини ошириш ва “Global Money Week-2020” тадбири доирасида “Лидер таълим” ўқув муассасасининг 5-6 синф ўқувчилари учун очиқ эшиклар кунини ташкил этди.

IMG_2950.JPG

Очиқ эшиклар кунида банк мутахассислари ўқувчиларга қандай қилиб пул топиш, пулни сарфлаш ва уни тежаш, даромад олиш имкониятлари, кредит ва омонат турлари, валюта айирбошлаш операциялари, пластик карта турлари, банк тушунчаси, шунингдек қандай қилиб тўғри молиявий қарорлар қабул қилиш усуллари ҳақида батафсил маълумотлар беришди.

IMG_2972.JPG

Шунингдек, тадбир давомида ёш авлодни тўлов карталаридан фойдаланишнинг афзалликлари, нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда хавфсизлик қоидалари, “Мобил банк”, “Интернет Банк”, “СМС”-хабарлар ва бошқа турдаги мобил тўлов турлари бўйича қўшимча хизматларнинг имкониятлари билан таништирилди.


IMG_3023.JPG


IMG_3030.JPG

Бу каби тадбирларнинг ўтказилиши келгусида ёшларнинг молиявий саводхон инсон бўлиб вояга етишига замин яратади.

IMG_3045.JPG


IMG_3124.JPG


IMG_3131.JPG




Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 303

Сўров

Бизнинг сайтимиз сизга ёқдими?

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
10139.30
11051.84
12333.44
141.35
10443.20
94.22
Сотиб олиш
10110.00
10500.00
12000.00
100.00
10000.00
70.00
Сотиш
10200.00
11500.00
13500.00
160.00
11000.00
110.00
 
9.74
96.72
72.62
3.81
15.41
-0.43
МБ курси - 26.05.2020 дан маълумотлар
Сотиб олиш/Сотиш - 08.05.2020 15:00 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech