Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 95) 198-41-09
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Молиявий саводхонлик асослари мактабдан бошланади

Янгиланган сана: 12 Март 2020, 15:33
Молиявий саводхонлик асослари мактабдан бошланади
10 Mar 2020
Жорий йилнинг 10 март куни “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) доирасида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш кампанияси иштирокчиси сифатида қатнашаётган “Трастбанк" хусусий акциядорлик банки Бош офиси ва “Дархон” филиали ҳамкорлигида, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 112- ва 225-сонли ўрта мактабларида ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича иншолар танлови бўлиб ўтди.

photo_2020-03-10_16-57-12.jpg

Танлов уч йўналиш бўйича ташкил этилиб, 4-5 синф ўқувчилари “Пулни қандай ва нима учун жамғараман?”, 6-8 синф ўқувчилари “Қандай қилиб миллионер бўлиш мумкин?”, 9-11 синф ўқувчилари учун “Банк 2040: у қандай бўлиши керак?”, мавзуларида иншо ёзишлари ва ҳар бир йўналишдан битта энг креатив ёндашувга эга бўлган “ИНШО” ёзган ўқувчилар, кейинги босқичга ўтиши тушунтириб ўтилди.

photo_2020-03-10_16-57-39.jpg

Танловда ҳар бир мактабнинг 4-11 синфларидан жами 60 та ўқувчи иштирок этди.

photo_2020-03-10_16-57-29.jpg

225-сонли ўрта мактаб директори Гўзал Шоисломова “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш кампанияси бўйича ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:


photo_2020-03-10_16-58-25.jpg


- Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ўқувчи ёшларимизнинг молиявий саводхонлигини ошириш билан бирга, шахсий молиявий хавфсизлигини таъминлашга, пулни самарали бошқаришга, шахсий бюджет маблағларини бошқариш каби кўникмаларини шакллантиришга, молиявий лойиҳаларни ишлаб чиқишда инновацион ғоялар яратишга, бу соҳадаги назарий билим ва амалий кўникмалари келажакда молиявий саводхон инсон бўлиб вояга етишларига ҳамда молиявий режалаштириш бўйича асосий билимларга эга бўлишлари учун замин яратади.


photo_2020-03-10_16-58-54.jpg


Ёш авлоднинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган бу каби тадбирлар Қарши ва Жиззах шаҳарларида давом этади.

photo_2020-03-10_17-07-02.jpg

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 774
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech