Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Қарор ва ижро: “Ҳар бир оила - тадбиркор”
1 Jul 2019

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки 25 йиллик тажрибасидан унумли фойдаланиб, жойларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва мижозларга сифатли банк хизматларини кўрсатиш борасида ўзигагина хос бўлган иш услубини муваффақиятли амалга оширишга эришди. Жамоанинг аниқ стратегик режа асосида фаолият юритаётгани, иш кўлами ва сифатининг ортгани бугунги кунда аҳолига ҳам манзур бўлмоқда.Натижада,банк ўзининг фаолият кўламини тобора кенгайтиришга эришмоқда. Бугунги кунда банк ўзининг 11 та филиали ва 70 та минибанки орқалиаҳоли ва тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматларини кўрсатиб келмоқда.

photo_2019-07-01_17-25-01.jpg

Мамлакатимиз Президентининг 2018 йил 7 июндаги “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги ва 2019 йил 7 мартдаги “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ, бугунги кунда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан оилавий бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш учун 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига жами 68 млрд. 630 млн.сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилди.

photo_2019-07-01_17-24-55.jpg

Жумладан, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига 68 млрд. 630млн.сўм ажратилган кредитларнинг 9 млрд. 960 млн. сўм наслли қорамолчиликка, 3 млрд. 951 млн.сўми паррандачиликни ривожлантиришга, 5 млрд. 228 млн. сўми қўйчиликка, 157 млн. сўми эчкичиликка, 1 млрд. 800 млн. сўми асаларичиликка, 375 млн. сўми балиқчиликка, 870 млн. сўми қуёнчиликка, 12 млрд. 820 млн. сўми тикувчиликка, 1 млрд. 120 млн. сўми ҳунармандчилик соҳасига, 200 млн. сўм боғдорчиликка, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасига 25 млрд. 980 млн. сўм, шунингдек иссиқхона қурилиши учун 6 млрд. 183млн. сўмлик маблағлар аҳолини тадбиркорликка жалб этиш мақсадларига йўналтирилди. Пировардида республикамиз ҳудудларида оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчи янги корхоналар ташкил этилиб, аҳолининг бандлик даражаси оширилди.

Хусусан, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки жойларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, бу орқали янги иш ўринларини яратиш, бандликни таъминлаш, ўз меҳнати билан даромад топиш истагида бўлган ҳар бир туман ва шаҳар, жумладан, олис ва табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда фуқароларнинг тадбиркорлик қобилиятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштиришга катта эътибор қаратмоқда.

photo_2019-07-01_17-25-11.jpg

Бунда банк томонидан меҳнаткаш халқимизнинг қадимий касб-ҳунар анъаналари, ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини оммалаштириш борасида аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес режаларини рўёбга чиқариш, аҳоли хонадонларидаги экин майдонларидан унумли фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш орқали ҳар бир оила аъзоларини иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаларни рағбатлантириш ҳамда тадбиркорлик билан шуғулланиш орқали барқарор даромад манбаига эга бўлиш борасида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури ижобий самара бермоқда.

photo_2019-07-01_17-25-30.jpg

Таъкидлаш жоизки, “Ҳар бир оила – тадбиркор” Давлат дастури ижросини таъминлаш банк жамоасининг диққат марказида бўлди. Унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилнинг март-июль ойларида Андижон, Қашқадарё, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида истиқомат қилувчиаҳолини боқимандалик кайфиятидан чиқариш,ўз бизнесини бошлаш истагида бўлган кам таъминланган 2170 та жисмоний шахсларга жами 5 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

photo_2019-07-01_17-25-25.jpg

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Наманган филиали томонидан ҳам мазкур қарорлар ижросини таъминлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Вилоятда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида,Наманган шаҳрининг 10 та маҳаллаларидан жами 9394 та хонадон бўлиб, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ўз бизнесини бошламоқчи бўлган кам таъминланган оилалар банк кредитлари ҳисобидан қўллаб-қувватланмоқда.

photo_2019-07-01_17-25-37.jpg

– Қарор ижросини таъминлашҳамда Наманган вилояти аҳолисини тадбиркор қилиш мақсадида филиалимиз томонидан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш режалаштирилган, - дейди “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Наманган филиали бошқарувчиси Шерзод Мирзаахмедов. – Қолаверса, мутахассисларимиз уйма-уй ҳар бир хонадонга ташриф буюриб, аҳолининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун яратилган имконият ва шароитлар бўйича атрофлича тушунтириш ишларини амалга оширишмоқда.

Шу аснода махсус сўровлар ҳам ўтказилиб, аҳолининг тадбиркорликка бўлган қизиқишини кучайтириш мақсадида бизнес режа ва таъминот ҳужжатларини тайёрлаш борасида батафсил маълумотлар берилиб, кредит ажратиш жараёни бўйича кунлик мониторинг қилиб борилмоқда. Хусусан, филиалимиз томонидан Наманган шаҳридаги 9394 та хонадон ўрганилиб, 2019 йилнинг 1 июль ҳолатига наслли қорамолчиликка 935 млн. сўм, қуёнчиликка 97 млн. сўм, асаларичиликка 28 млн. сўм, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчиликка 4 млрд. 209 млн. сўм, ҳунармандчиликка 195 млн. сўм, паррандачиликка 65 млн. сўм, балиқчиликка 20 млн. сўм, қуёнчиликни ривожлантириш учун 100 млн. сўм, иссиқхона қурилиши учун 575 млн. сўм, ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 млрд. 728 млн. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 328 млн. сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди. Бунинг натижасидаэсавилоятда 545 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

Шунингдек, вилоят марказида жисмоний шахсларга хизмат сифатини янада яхшилаш мақсадида “Тадбиркорликни ривожлантириш маркази” ташкил этилди. Ушбу марказ асосан кам таъминланган оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш ва консальтинг хизматларини амалга ошириш ишлари билан бевосита шуғулланади. Марказимизга фуқаро асосан шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ташриф буюради ва барча кредит шартлари билан таништирилади. Асосан, мазкур марказимизга тикувчиликни йўлга қўйиш истагидаги аёллар ташриф буюрмоқда, - дея сўзини якунлади Шерзод Мирзаахмедов.

“Тошбулоқ чорвадор саҳовати” хусусий корхонаси ходими Аброр Турдиев:

- Фаолиятимизни бу йил бошлаганмиз, “Трастбанк”нинг Наманган филиалидан 180 млн. сўм миқдорида кредит олиб, 18 та наслдор қорамолларни харид қилдик. Бугунги кунда жониворлардан 80-90 литргача сут олинмоқда. Маҳаллий ем-хашаклар билан қорамолларни боқиб кўпайтириб, бозорларимизга арзон гўшт маҳсулотлари етказиб беришни ўз олдимизга мақсад қилганмиз. Қорамолчиликни йўлга қўйиш орқали 1 кунда 15-20 литр сут олиш мумкин, албатта мен аҳолига тадбиркорликнинг ушбу фаолиятини йўлга қўйишларини маслаҳат бераман. Корхонамиз банкнинг Наманган филиали билан ҳамкорликни давом эттириб, қорамоллар сонини янада оширишни ният қилганмиз.

Авазхон Самадов – оилавий тадбиркор:

- Оилавий бизнесимизни бошлашимизда “Трастбанк”нинг Наманган филиалидан олган 14 млн. 700 минг сўм кредит маблағи кўмак бўлди. Ушбу маблағ эвазига бедана, уларга қафас ва озуқа сотиб олдим. Тадбиркорликни бошлашимда олган 80 дона бедана, бугунги кунга келиб 3800 тага етди. Уларнинг 85 фоизидан кунлик тухум олиш имконияти бор. Мингта беданадан 800-850 та тухум олиш мумкин. Беданаларни парваришлашда асосан уларга тинчлик яратиб, сувига ва емишига зарур дориворларни қўшиб вақтида эътибор қаратилса, беданалар яхши ривожланиб, ўзидан кўпаяверади. Албатта фурсатдан фойдаланиб, мени оилавий тадбиркор бўлишимда кўмакчи бўлган “Трастбанк”нинг Наманган филиалига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Хулоса қилиб айтганда, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан мижозлар билан ишлаш сиёсатининг тўғри йўлга қўйилгани ҳамда иқтисодиётимизнинг истиқболли тармоғи бўлган хусусий тадбиркорлик соҳаси фаол молиявий қўллаб-қувватланиши банкнинг асосий молиявий кўрсаткичлари ҳажмининг муттасил ошишига хизмат қилмоқда. Бу эса иқтисодиётимизнинг барқарор ривожида ва халқимиз турмуш даражасининг янада юксалишида муҳим аҳамият касб этаётгани ҳам эътиборга молик.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 113

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8560.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech