Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тошкент шаҳрида янги “Next” ва “Бешқайрағоч” банк хизматлари маркази очилди
9 Sep 2019
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Амалиёт бошқармаси ва Яккасарой филиалларига қарашли “Next” ва “Бешқайрағоч” номли мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ихчам “Банк хизматлари марказлари” ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслари ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-5780-сонли Фармони ижроси доирасида жумладан, аҳоли ва тадбиркорларнинг ишончини қозониш, уларга кўмакдош бўлиш ва чакана бизнеснинг замонавий хизматларини кўрсатиш мақсадида ташкил этилди.

IMG_1782.jpg

Таъкидлаш жоизки, банк ташкил этилган илк кунларданоқ кўрсатиладиган микромолиявий хизматларнинг иқтисодий-ижтимоий йўналишдаги асосий мақсадлари белгилаб олинди ҳамда асосий эътибор тадбиркорлик субъектларига сифатли банк хизматлари кўрсатиш учун қўшимча имкониятларни таъминлайдиган молиявий инфратузилма кенгайтирилишига қаратилди. Натижада, бугунги кунда республикамиз бўйлаб банкнинг 11 та филиали, 75 та банк хизматлари маркази, 36 та халқаро пул ўтказиш шохобчалари ва 22 та омонат кассалари фаолият юритмоқда.

Марказнинг очилиш маросимида “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки раҳбарлари ҳамда Яккасарой ва Учтепа тумани маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирок этди.

- Тижорат банклари филиалларининг Бешқайрағоч маҳалламиздан узоқ масофада жойлашганлиги доимо аҳолимизга ноқулайликлар келтириб, вақтимизни режалаштиришга ҳам қийналар эдик, - дейди Учтепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ўткир Ҳайдаров.

IMG_1834.JPG

Мана бугун “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан маҳалламиз марказида “Банк хизматлари маркази”нинг ишга тушгани нафақат маҳалла фуқаролари, қолаверса тадбиркорларимизга ҳам ўз вақтларини тежашларида ҳамда банк операцияларини зудлик билан амалга оширишларида мадад бўлади. Банкнинг хизмат кўрсатиш турлари билан танишганимизда, бу ерда банк томонидан 24/7 кечаю-кундуз фаолият кўрсатувчи банкоматларнинг маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатиши бизни қувонтирди, - дея сўзини якунлади Ўткир Ҳайдаров.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур “Next” ва “Бешқайрағоч” номли мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган ихчам “Банк хизматлари марказлари”да аҳоли ва тадбиркорларга барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Мижозлар ушбу марказда банк филиалига ташриф буюрмасдан намунали банк хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Яъни, омонат ва кредитларни расмийлаштириш, халқаро пул ўтказмаларидан фойдаланиш, хорижий валюта айирбошлаш, ҳисоб рақам очиш, коммунал тўловлар ва бошқа барча турдаги банк хизматларини амалга ошириш имконияти яратилган.

Шунингдек, “Банк хизматлари маркази” 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган. Маҳалла аҳолиси ҳафтанинг исталган куни, сутканинг исталган вақтида миллий валютадаги Uzcard ва Xumo пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа ва шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси ҳамда интернет-провайдер хизматлари учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Дарҳақиқат, ҳар бир туманда бу каби банк марказларнинг ташкил этилиши аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришда қўшимча туртки бўлади. Бу эса, республикада яна қўшимча иш ўринлари яратилишига хизмат қилади.
Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 103

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech