Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Транскапиталбанк” ОАЖ ва “ЎзРТХБ” АЖ ўртасида уч томонлама меморандум имзоланди
3 Jul 2019

Жорий йилнинг 26 июнь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “ЎзРТХБ” АЖ вакилларининг Москва шаҳрига ташрифи доирасида “Трастбанк”, “Транскапиталбанк” ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандум жорий йилнинг 30 май куни Урганч шаҳрида Россия ва Ўзбекистон Бош вазирлари даражасида ўтказилган қўшма комиссиянинг биринчи йиғилиши қарорини ижроси доирасида имзоланди.

Ушбу меморандум “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки, “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” ва “Транскапиталбанк” ОАЖ ҳамкорлигидаги фаолиятини ривожлантириш, мижозлар ўртасидаги ҳисоб-китоб операцияларини ҳисобварақлари орқали амалга ошириш учун ягона хизмат кўрсатиш механизмини жорий этиш ва инфратузилмани такомиллаштириш бўйича ишларни ҳамкорликда олиб боришни кўзда тутади.

Мазкур механизм биржа савдолари орқали амалга ошириладиган ташқи савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш, транзакцияларни ўтказиш тартибини соддалаштириш ва ҳисоб-китобларни такомиллаштириш бўйича қўшимча воситаларни қўллаш имконини беради, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги ташқи савдо айланмасининг ҳажмини ошириш бўйича стратегик вазифаларни ҳал этишга хизмат қилади.

Бугунги кунда мижозларнинг ҳисоб-китоб операцияларини корреспондентлик ҳисобварақлари орқали оптималлаштириш ва такомиллаштиришни таъминлаш, ташқи савдо айланмасининг ҳажмини ошириш ва банк мижозлари ҳаражатларини минималлаштириш “Трастбанк”нинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 107

Бошқа янгиликлар:

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8610.00
9290.00
10360.00
90.00
8300.00
60.00
Сотиш
8630.00
9770.00
10900.00
140.00
8800.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech