Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Ўқув семинар ўз ишини якунлади
24 Jun 2019

2019 йилнинг 23 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 18-22 июнь кунлари “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Ўқув маркази ва Ходимлар билан ишлаш департаменти томонидан ташкил этилган “Банк рақобатбардошлигини оширишда мижозлар билан ишлаш самарадорлиги” мавзусидаги 5 кунлик ўқув-семинар ўз ишини якунлади.

photo_2019-06-24_17-00-17.jpg

Таъкидлаш жоизки, мазкур семинар банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштиришни инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, шунингдек “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган.

photo_2019-06-24_17-00-32.jpg

Ўқув-семинар давомида психолог бизнес-консультант Наиля Мамаева ва психолог Комилжон Муродмусаевлар семинар иштирокчиларига банк ходимининг ўз иш услубига профессионал жиҳатдан ёндашиш усуллари, психологик ҳолатни бошқариш, психологик мослашувда биринчи даражали хизматнинг зарур компоненти сифатидаги ижобий муносабат, агрессив мижозлар билан мулоқот қилишда ички ҳолатни сақлаш, ёниш синдромидан қочиш, мижозга мукаммал хизмат кўрсатиш усуллари ҳақида билим ва касбий малакаларини ошириш масаласига батафсил тўхталиб, банк ходимларига тегишли тушунчалар берилди.

photo_2019-06-24_17-00-23.jpg

- Мазкур 5 кун давомида бўлиб ўтган бизнес-тренингда шахсан мен биринчи навбатда мақсад сари интилишни ўргандим, - дейди Наманган филиали “Поп” мини банки мудири Зафар Жўраев. – Иккинчидан, инсон онгининг ривожланишида мутолаа маданиятининг энг юқори ўрин эгаллашини тушунган ҳолда китоб ўқишга бўлган қизиқишим янада ортди. Шунингдек, семинар давомида вақтни самарали сарфлашни ўргандим. Инсонда ўз касбига қизиқиш бўлса, бу касбнинг мукаммал устаси бўлишини яна бир бор тушундим. Шунингдек, ушбу тренинг жараёнидамижозларга психологик ёндашув услублари ва мижозлар билан ишлаш принциплари мисоллар билан тушунтириб берилди. Албатта, бу каби семинар-тренингларнинг доимий ташкил этилаётгани бизга ўз устимизда ишлаш имкониятини яратиш билан бирга, банк томонидан хизмат кўрсатиш сифатини ошишига ва мижозларга сифатли банк хизматлари тақдим этилишига сабаб бўлади, - дея сўзини якунлади Зафар Жўраев.

- Бир ҳафта давомида бизга турли психолог бизнес-консультантлар томонидан мижозлар билан ишлаш, уларга психологик ёндошув, лидерлик сирлари, турли стресс ҳолатларда мижозлар дунёқарашини ўзгартириш, ходимлар билан жамоада ишлаш услублари, шунингдек, иш муҳитида юзага келиши мумкин бўлган стрессли вазиятларни батараф этиш борасидаги малакавий билимларимизни оширишди, - дейди Андижон филиали “Шахрихон” мини-банки мудири Дилёрбек Хусанов.

Айниқса, бизнес-консультант Наиля Мамаева ва психолог Комилжон Муродмусаевлар томонидан мижозлар билан мулоқот қилиш услубларининг интерактив психологик ўйин тарзидаги машқлар орқали тушунтирилиши бизда катта таассурот қолдирди. Албатта, бу каби семинар-тренингларни ташкиллаштирган ташкилотчиларга ва банк раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Чунки, ўқув-семинар давомида биз ўз устимизда ишлаб, билимимизни янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда,ўзимизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олдик, - деди Дилёрбек Хусанов.

Семинарнинг ўзига хос хусусиятлари шундан иборат бўлдики, унда иштирокчилар нафақат банк ходими, балки банк мижози сифатида иштирок этиб, мижоз ўрнига ўзини қўйиб кўриш, шу билан бирга келгусида банк ва мижоз ўртасида алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида кенгроқ тасаввурларга эга бўлишди. Семинар якунидаиштирокчиларга сертификатлар берилди.

“Банк рақобатбардошлигини оширишда мижозлар билан ишлаш самарадорлиги” мавзуидаги 5 кунлик ўқув-семинар ўз ишини якунлади.

Манба: Банк Ахборот хизмати / Кўришлар: 102

Бошқа янгиликлар:

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8610.00
9290.00
10360.00
90.00
8300.00
60.00
Сотиш
8630.00
9770.00
10900.00
140.00
8800.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech