Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Трастбанк” ‒ соғлом турмуш тарафдори

“Трастбанк” ‒ соғлом турмуш тарафдори
22 Apr 2021

Куни кеча “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида ишчи-ходимлар саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида касаба уюшма қўмитаси томонидан тадбир уюштирилди.  

Тиб илмининг билимдони Абу Али ибн Синонинг соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, шахсияти ва бой илмий-маданий мероси ҳақида сўз борган учрашувда Абу Али ибн Сино жамоат фонди бошқаруви Раиси Нозимхон Маҳмудов, бошқарув аъзоси, Тошкент тиббиёт Академияси профессори Шерзод Зокирхўжаевнинг маърузалари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир давомида Тошкент тиббиёт Академияси профессори Шерзод Зокирхўжаев муаллифлигидаги “Соғлом ва даволовчи овқатланиш ‒ узоқ умр кўриш гарови” китоби ҳамда “Никотин снуси ‒ янги эпидемия” қисқа метражли ролигининг тақдимотлари ўтказилди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Снус ‒ тутунсиз тамаки маҳсулотининг бир тури бўлиб, афсуски, ҳозирги кунда дунё аҳолиси орасида кенг тарқалмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, снус истеъмоли меъда ости бези саратони хавфи ортишига сабаб бўляпти.

Учрашув сўнггида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

соғлом турмуш тарафдори  .jpg

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 115
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech