“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкида мижозларга кўрсатилаётган хизмат сифатининг ташқи маркетинг компанияси томонидан “Сирли мижоз” услули орқали доимий баҳолаб бориш тизими йўлга қўйилган.
Бу эса хизмат кўрсатиш жараёнидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Яқинда “Трастбанк” ХАБ Яккасарой, Бектемир, Фарғона, Наманган ва Андижон филиаллари ходимлари учун мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш бўйича “Сирли мижоз” усули ёрдамида ўтказилган ўрганиш натижалари юзасидан амалий семинар ташкил этилди. Унда фаолият юритаётган ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар ва ижобий жиҳатларга урғу берилди. Шунингдек, бу борада зарур тушунча ва тавсиялар берилди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Банк мижозларига хизмат кўрсатиш даражасининг доимий баҳолаб борилиши кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда мижозлар ишончини оқлашда муҳим асос ҳисобланади.