Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Хотира бор экан – миллат барҳаёт

Янгиланган сана: 7 Май 2021, 18:02
Хотира бор экан – миллат барҳаёт
7 May 2021

Инсоният тарихида ўчмас из қолдирган қонли қирғинлардан энг даҳшатлиси бўлган Иккинчи жаҳон уруши 50 миллиондан ошиқ бегуноҳ одамнинг бевақт ўлимига, мислсиз йўқотишларга ва талафотларга сабабчи бўлди.

      Ушбу қонли урушларни келтириб чиқарган фашизм устидан қозонилган ғалабада ватандошларимиздан 2 миллиондан ошиғи иштирок этиб, улардан 600 мингга яқини бизнинг осуда ҳаёт кечиришимиз йўлида жонини қурбон қилди.

Шу билан бир вақтда, фронт ортида қолган миллионлаб юртдошларимиз, асосан кексалар, аёллар ва ўрни келганда ёш болалар туну кун мардонавор меҳнат қилиб, фронт учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-аслаҳа  ва бошқа воситаларни етказиб бериб туришди. Айниқса, юртдошларимиз жанглар бўлаётган юртлардан мамлакатимизга эвакуация қилинган 1,5 миллиондан ортиқ ёш болалар ва аёлларга, кексаларга беқиёс ғамхўрлик кўрсатиб, уларни ўз бағрига олди.

Халқимизнинг тарих саҳифаларига ўчмас ҳарфлар билан ёзилган бундай мардлик ва матонати, олижаноблиги, меҳр-муруввати ва юксак маънавияти барчамизнинг қалбларимизга чексиз ғурур-ифтихор бағишлаб, ёшларимизни ватанпарварлик ва аждодлар жасоратига садоқат руҳида ўсиб-унишларига илҳомлантириб келмоқда.

      Уруш! Нақадар даҳшатли, нақадар тубан сўз. Унинг аччиқ таъмини миллионлаб инсонлар татиб кўрган, заҳри қалбларида умрбод қолган.

Олов остонасига бир эмас, беш ўғлини жўнатган, барчасидан айрилиб, бағри хун бўлиб қолган ғамгузор Она билади уруш заҳрини. Исоқжон, Аҳмаджон, Муҳаммаджон, Ваҳобжон ва Юсуфжонларни урушга кузатган Зулфия ая Зокирова бирин-кетин қора хат ола бошлайди. Ва то умрининг сўнггига қадар 5 ўғлонига аъза тутиб ўтади.

Куни кеча «Трастбанк» ХАБ Ўқув маркази томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Хотира бор экан – миллат барҳаёт” рукни остида ташкил этилган учрашувда Зулфия ая Зокирова образини “Илҳақ” бадиий фильмида тўлақонли очиб бера олган ажойиб актриса Ўзбекистон халқ артисти Дилором Каримова ҳамда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари фалсафа доктори Ҳасан Бобожонов иштирок этди.

33.jpg—Ҳозирги кунгача кўплаб Она образларини яратганман. Аслида, Она образи моҳиятан бир-бирига яқин бўлади. Аммо, «Илҳақ» фильмидаги Зулфия ая ҳаётий воқеаларга асослангани учун юқоридаги образлардан тубдан фарқ қилади, − деди Дилором Каримова. — Ростини айтсам, мен бу ролда яшадим, Зулфия аянинг оғриқларини ҳис қилдим. «Илҳақ» фильми сабр-матонат, жасорат ҳақида. Ушбу фильм бугунги кундаги синовларга бардош қилишда ва уларни енгиб ўтишда ҳам ёрдам беришига ишонаман.

Тадбир давомида ёш тарихчи Ҳасан Бобожоновнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистон халқининг фронтдаги ва фронт ортидаги кўрсатган мардонавор иштирокини аниқ рақамларга асосланган ҳолда ёритган тақдимоти банк ходимларида катта таассурот қолдирди.

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 168
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech