Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Хитой банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси” мавзусида онлайн семинар

Янгиланган сана: 28 Апрел 2021, 22:57
“Хитой банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси” мавзусида онлайн семинар
28 Apr 2021

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ўқув маркази томонидан 2021 йил 27 апрель куни Термиз филиалида “Хитой банк инфратузилмасининг ривожланиш тажрибаси” мавзусида онлайн семинар ўтказилди.

Ташкил этилган семинарда, филиалнинг Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими бошлиғи И.Назаров Хитой Халқ Республикасидаги банклар тарихи ҳамда ҳозирги кундаги ривожланиш сегментлари, банк тизимининг турлари, стратегик-инвестицион давлат банклари, тижорат банклари, ҳозирги кунда Хитой банкларининг асосий кўрсаткичлари, банк хизматлари, банкоматларнинг ишлаш тартиби, умумий активлар, кредит масалалари, онлайн тизимидаги банк хизматлари шунингдек, хитой халқининг банкларга бўлган ишончи ҳамда банклардан фойдаланиш қобилияти ҳақида сўз юритди.

Шу билан бир қаторда Хитой банкларининг Ўзбекистон банкларига мос келадиган жиҳатлари юзасидан қиёсий далиллар келтирилди.

Термиз филиали томонидан ташкиллаштирилган семинар мавзуси алоҳида ўрганилганлиги ва аниқ фактлар асосида ёритилганлиги сабабли, якунловчи қисм савол-жавоб тарзида ташкил этилиб, унда Бош офис ва филиаллардан ходимлар иштирок этди. 

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 80
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech