Ушбу суратдаги келтирилган веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар фирибгарлар томонидан юритилиб, "Трастбанк" номидан фойдаланиб, мижозларни алдамоқда.
Aгар Сиз мазкур сайтга кириб, пластик картангиз маълумотларини кирицангиз, шу заҳоти пул маблағларингиздан айрилиб қоласиз. Боиси, улар "Трастбанк" 10 фоиздан кредит тақдим етмоқда, уларни онлайн олишингиз мумкин. Батафсил сайтга кириб, рўйхатдан ўтинг" мазмунида ҳақиқатга зид бўлган хабарларни тарқатмоқда.
Барча юртдошларимиз, мижозларимизни огоҳликка чақирамиз. Пулларингизни фирибгарларга бериб қўйманг. Шубҳали веб-сайтларга шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. Шу каби шубҳали ҳаволага дуч келсангиз қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг:
Ишонч телефони: 71 207-36-45
Aлоқа маркази: 1287