Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Эслаймиз, шарафлаймиз, фахрланамиз!

Янгиланган сана: 7 Май 2021, 17:28
Эслаймиз, шарафлаймиз, фахрланамиз!
7 May 2021

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида “Трастбанк” ХАБ ходимлари бир қатор уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ҳолидан хабар олди.

Фахрийлар урушнинг дастлабки кунлари, унинг дунё афкор-оммасига кўрсатган хавфи ҳақида хотираларини ёдга олишди.

6.jpgУрушнинг илк кунлари Ўзбекистон ҳарбий комиссариатларига фронтга жўнатишларини сўраб 32 мингта ариза келиб тушди. Аскарларимиз урушнинг ҳар бир жабҳасида мардлик ва жасорат билан жанг олиб боришди.

Дарҳақиқат, ўзбек халқи фашизм устидан қозонилган ғалабага улкан ҳисса қўшди. Бунда фронтда ҳаракат олиб борган аскарлар қатори фронт орти меҳнаткашларининг ҳам хизматлари беқиёсдир.

Шу боис, оловли жангларда жанг қилган, ширин жонини қурбон қилган ота-боболаримизнинг порлоқ хотирасини доим ёдимизда сақлаймиз.

3 (10).jpgҲар йили 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиб, Мотамсаро Она пойига гулчамбарлар қўйилиши урфга айланган. Бу албатта, уруш ҳамда фронт орти қаҳрамонларининг ёрқин хотираси, юртимиз тараққиётига қўшган муносиб ҳиссаларига бўлган эҳтиром рамзидир.

Биз, Сиз азиз фахрийларимизга тинчлик-хотиржамлик, мусаффо осмон ва порлоқ келажак учун миннатдорчилик билдирамиз.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни”, ғалаба куни муборак бўлсин!

     

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 186
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech