«Трастбанк» ХАБ қошида ташкил этилган “Траст Муамалат” МЧЖ товар белгиси ва имижини шакллантириш (логотипини яратиш) бўйича танлов ўтказилишини маълум қиламиз.
“Траст Муамалат” МЧЖ юртимизда янги ва муқобил турдаги молиявий хизматларни кўрсатиб, лизинг ва ижара хизматларини ислом стандартларига мувофиқлаштирган ҳолда амалдаги қонунчиликка асосан фаолият юритади.
Танловда иштирок этувчилар мазкур “Траст Муамалат” МЧЖ логотипининг ўзига хос версиясини ишлаб чиқиш ва ғоясини таърифлаши зарур. Бунда ечимнинг ифодалилиги, мавзуни очиб бериш чуқурлиги, ижодий ёндашув, ўзига хослик, логотип кўринишининг креативлилиги ва янгилиги бошқа мавжуд логотип ёки товар белгиси бўлмаслигига эътибор қаратиш керак.
Танлов юзасидан материаллар жорий йилнинг 15 декабрь кунига қадар қабул қилинади.
Танлов ғолиби 15 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Материаллар «Трастбанк» ХАБ бош офиси Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани, «Навоий» кўчаси 7-уйга ёки info@trustbank.uz электрон почтага “Траст Муамалат” МЧЖ товар белгиси ва имижини шакллантириш бўйича танлов”га деб юборилади.
Маълумот учун телефон: 1287