“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки тасарруфидаги банкоматлар профилактика ишлари амалга оширилиши сабабли иш фаолиятида бўлмаслигини маълум қиламиз.
Хусусан, жорий йилнинг 1-5 декабр кунлари Амалиёт бошқармаси, Тошкент, Яккасарой, Дархон ва Бектемир филиаллари, 6-11 декабр кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона филиаллари, 12-18 декабр кунлари Термиз, Қарши ва Бухоро филиаллари, 19-25 декабр кунлари эса Самарқанд ва Жиззах филиаллари тасарруфидаги банкоматлар вақтинча ишламайди.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.