Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Бахтиёр рафиқа – самарадор ходима

Янгиланган сана: 17 Июл 2021, 15:15
Бахтиёр рафиқа – самарадор ходима
17 Jul 2021

Трастбанк “Аёллар клуби”да навбатдаги тренинг бўлиб ўтди.

Трастбанкда аёл-ходималарни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, ишчанлик руҳини кўтариш, раҳбарликка тайёрлаш мақсадида ташкил этилган “Аёллар клуби” доирасида бўлиб ўтган навбатдаги тренинг “Оилавий хотиржамлик ва низоларнинг олдини олиш”га бағишланди.

тренинг оила 2

Ўз уйи – оиласи даврасида ўзини хотиржам ва бахтли ҳис қилган аёлнинг иш унуми ҳам кўнгилдагидек бўлади. Агар оила нотинч, оила аъзолари иноқ бўлмаса-чи?

Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар жамоатчилик Кенгаши аъзоси, Республика Маънавият ва маърифат Маркази эксперти, фалсафа фанлари доктори, профессор каби қатор мақомларга эга Жамила Шермуҳамедова Трастбанк ходималари билан ўз ҳаётий тажрибалари, маслаҳатлари билан бўлишди.

тренинг оила 4

Хусусан, оилада низо келиб чиққанда оила манфаатларини устун қўйиш, бемаврид келган жаҳлни бартараф қилиш усуллари, бирор масала устида тортишиш эмас, балки компромисга келиш, фарзандлар олдида бир-бирига чиройли муносабатда ўрнак бўлиш каби бир қарашда аҳамиятсиздек туюладиган, аммо кундалик муҳим масалалар давра суҳбатида муҳокама қилинди.

тренинг оила 1

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 156
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech