Хабар бериб борилаётганидек, “Трастбанк” банкоматларидан фойдаланинг ва совғаларга эга бўлинг” акцияси жорий йил охирига қадар давом этади.
Ушбу Акция иштирокчисига айланиш учун UzCard ёки HUMO пластик картадаги 500 000 сўм ва ундан ортиқ пул маблағларини “Трастбанк” банкоматлари орқали нақдлаштириш зарур.
Кеча ушбу Акциянинг навбатдаги, ўн иккинчи босқичи ғолиблари аниқланди.
Бу жараён Банкнинг Instagram’даги саҳифасида жонли эфирда онлайн намойиш этилди.
Қуйидаги юртдошларимиз қимматбаҳо совғаларни қўлга киритди:
“Samsung” 32 дюймли телевизори
Дилбар Отамуродова (Бухоро);
“Samsung TAB А7” планшети
Жавоҳир Абдусаитов (Бектемир);
“Samsung А22” мобил телефони
Фурқат Тўраев (Жиззах).
Ғолибликни қўлга киритган мазкур юртдошларимизни табриклаймиз!