Бугун, 26 ноябрь куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Уни “Трастбанк” ХАБ кузатув Кенгаши Раиси Тоҳир Шарипов олиб борди.
Йиғилишда кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди. Ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдани тақсимлаш, умумий захира фондини шакллантириш тўғрисидаги масалалар шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, “Стандарт” деб таснифланган активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захираларни шакллантириш, Банк кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисидаги масалалар диққат марказида бўлди.
Йиғилиш иштирокчиларига Банк томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ахборот берилди. Қолаверса, акциядорлар кун тартибидан ўрин олган масалалар борасида атрофлича фикр юритиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.
Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.