Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

2021 йил 17 май куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги 2020 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Янгиланган сана: 17 Май 2021, 21:22
2021 йил 17 май куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги 2020 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
17 May 2021

 

2021 йил 17 май куни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки акциядорларининг навбатдаги 2020 йил якунларига бағишланган йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки кузатув Кенгаши Раиси Тохир Шариповнинг раислиги остида ўтди. Тохир Мирахимович.jpg

              Кун тартибига киритилган қуйидаги масалалар кўрибчиқилди:

1.«Трастбанк» ХАБнинг 2020 йил фаолияти якунлари ва 2021 йил учун ривожланиш истиқболлари тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш.

  1. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)нинг 2020 йил якунлари бўйича хулосасини тасдиқлаш.
  2. 2020 йилнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, жумладан:
  • молиявий ҳолат тўғрисида жамланган ҳисобот,
  • фойда ва зарар ва бошқа умумий даромадлар тўғрисида жамланган ҳисобот,
  • капиталда ўзгаришлар тўғрисидаги жамланган ҳисобот,
  • пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги жамланган ҳисобот,
  • 2020 йилда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар тўғрисидаги маълумот.
  1. 2020 йилда олинган фойдани тақсимлаш.
  2. Банк фаолиятининг 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги ва 2021 йил якунлари бўйича мажбурий аудиторлик текширувларини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш, шартномаларни тузиш ҳамда аудит хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини тасдиқлаш.
  3. «Трастбанк» ХАБ Бошқаруви Раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини бир йилга узайтириш.
  4. Балансдан ташқари ҳисобларда ҳисоби юритилаётган, умидсиз активларни ундириш бўйича 2020 йилда кўрилган чоралар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш.
  5. Банк Кузатув Кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича корпоратив бошқарув меъёрларига риоя этилаётганлиги ҳақида ҳисобот.
  6. Банк Кузатув Кенгаши аъзоларининг сон таркибини тасдиқлаш.
  7. Банк Кузатув Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  8. Банк Тафтиш комиссияси (Тафтишчиси)ни сайлаш.
  9. Банкнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  10. Белгиланган муддатда (3 йилдан ортиқ) талаб қилиб олинмаган дивидендларни банк ихтиёрига қайтариш.
  11. Банкда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  12. Акцияларнинг 25 қўшимча чиқарилиш якунлари ва Банк Устав капиталининг янги миқдорини тасдиқлаш.
  13. Эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  14. Банк Уставига ўзгартиришлар қиритиш.
  15. Давлат қимматли қоғозлар (ғазначилик мажбуриятлари, давлат қимматли қоғозлари (облигациялар), Марказий банк облигациялари) билан йирик битимлар тузиш тўғрисида.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Банк Бошқаруви Раиси сўзга чиқиб 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида банк акциядорларига батафсил ҳисобот бериб ўтди.

собрание2.jpg

Йиғилиш давомида акциядорлар кун тартибига киритилган ҳар бир масалани атрофлича кўриб чиқиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишга муваффақ бўлишди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш билан бир қаторда 2021 йил якунига қадар амалга ошириладиган ишлар юзасидан ҳам муҳокамалар бўлиб ўтди. Муҳокамалар якунига кўра Банк Бошқарувига жорий йил якунига қадар мижозлар сонини ошириш, банкнинг молиявий натижаларини янада яхшилаш, хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқиш, мижозларга кўрсатилаётган онлайн хизматлар турини кенгайтириш, малакали ходимлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган иқтисодий нормативларга қатъий амал қилиш юзасидан тизимли ишларни ташкил этиш юзасидан вазифалар қўйилди.

Йиғилиш якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.собрание1.jpg

 

 

          

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 1934
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech