Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

“Қушбеги” Банк хизматлари маркази ишга тушди

Янгиланган сана: 28 Сентябр 2021, 09:35
“Қушбеги” Банк хизматлари маркази ишга тушди
28 Sep 2021

2021 йил 27 сентябрь санасида Трастбанкнинг навбатдаги банк хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади. Марказ Яккасарой тумани “Қушбеги” савдо мажмуаси қошида ташкил этилди.

Сони бўйича Трастбанкнинг 93-банк хизматлари маркази ҳисобланган ушбу масканда жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Жумладан, жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа қисқа муддатли кредитларни расмийлаштириш имконияти яратилган. Кредит карталари қисқа фурсатда расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, марказда мижозларга ҳисоб рақам очиш, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш, валюта айирбошлаш, қолаверса, банк хизматларига оид маслаҳатлар олиш каби кўплаб хизматларни тақдим этади.

2

Банк хизматлари маркази 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкомат ва инфокиосклар билан таъминланган. Бу ерда Бошлиқ маҳалласи аҳолиси, “Қушбеги” савдо мажмуаси ташриф буюрувчилари исталган пайтда миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириши мумкин.

Анъанавий филиаллардан фарқли равишда банк хизматлари марказлари ихчам шаклга эгалиги туфайли аҳолининг банк хизматларига бўлган талабини тез ва сифатли қондириш учун замин яратади.

3

Эслатиб ўтамиз, тижорат банкларига Банк хизматлари марказларини Ўзбекистон Республикасининг исталган ҳудудида ташкил этиши ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият юритиши учун 2019 йил 12 августда рухсат берилган. (“Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль).

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 163
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech