Размер шрифта: A A
Цвет сайта: A A A A
Мобил талқин
(+998 78) 140-00-88
Ишонч телефони
(+998 71) 244-25-73
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Call center
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Акциядорларга тезкор боғланиш
(+998 78) 140-00-88
Иш тартиби: ДУ-ЖУ 09:00-18:00
Сайтга кириш

Трастбанк конвертация қилиш учун яна иккита чет эл валютасини муомалага киритди

Янгиланган сана: 4 Август 2021, 14:37
Трастбанк конвертация қилиш учун яна иккита чет эл валютасини муомалага киритди
2 Aug 2021

Шу кунгача Трастбанкда АҚШ доллари, Евро, Британия фунт стерлинги, Россия рубли, Хитой юани ва Япон иенаси валюталарида ўтказмалар ҳамда ташқи савдо шартномалари бўйича тўловларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри конвертация амалиётларини қўллаш мумкин эди.

Энди эса Трастбанк мижозлари Туркия ва Қозоғистондаги ҳамкорлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ушбу мамлакатлар миллий валютасида амалга ошириш имкони яратилди. Банк ташқи савдо шартномалари учун тўғридан-тўғри конвертация қилиш ҳамда лира ва тенгеда тўлов амалиётини тадбиқ этди.

Валюта линиясининг кенгайиши – банк мижозларининг чет эл валютасидаги амалиётларни юқори тезлик ҳамда ишончли тарзда бажаришини таъминлашга замин яратади.

Трастбанк ХАБда чет эл валютасини конвертация қилиш билан боғлиқ барча операциялар, жумладан, аризани топширишдан бошлаб, хорижга тўлов қилишгача бўлган жараён банкда шахсан иштирок этмасдан –  масофадан, яъни, банк хизматларини кўрсатиш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Конвертация тўғрисида батафсил: (+998) 71-207-36-44 (ички рақам 11 278).

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 121
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech