Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Трастбанк” ХАБ ўз мижозларига янги хизмат турини ҳавола қилмоқда яъни, нақд пулларни, қимматли қоғозларни, ҳужжатларни ва бошқа қимматликларни сақлаш учун индивидуал депозит ячейкаларини ижарага бермоқда. Индивидуал депозит ячейкаларида ишга доир ҳужжатларни, қимматли қоғозларни, пул маблағларини, заргарлик буюмларини, санъат асарларини ва антиқаликларни, ахборот ташувчи электрон манбаларни шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ келадиган ва ҳоказо қимматликларни сақлаш мумкин.

Банк депозит ячейкаларига жойлаштирилган қимматликларни бут сақланиш кафиллигини олади. Унинг мижозлари бўлган юридик ёки жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлиши мумкин.

Трастбанк” ХАБнинг индивидуал депозит ячейкалари – фойдаланишда, қулай, мутлақо ишончли ҳамда конфиденциалдир.

ҚУЛАЙ - Индивидуал депозит ячейкани исталган қулай муддатга қадар ижарага олиш мумкин. 

Талаб этиладиган барча ҳужжатлар: ариза бланкини тўлдириш, шартнома тузиш ва нақд пул билан ёки нақд пулсиз кўрсатиладиган хизматлар ҳақини тўлаш билан боғлиқ юмушларни бажариш учун “Трастбанк” ХАБнинг “Дархон” филиалига мурожаат қилишингиз мумкин.

ИШОНЧЛИ - Барча индивидуал депозит ячейкалари банкнинг махсус жиҳозланган биносида – жойлаштирилган. Депозит биноси муҳофаза қилишнинг энг замонавий воситалари билан жиҳозланган бўлиб, туну-кун қўриқлангани боис унга ижозатсиз киришликнинг ҳеч бир эҳтимоли қолмаган.

КОНФИДЕНЦИАЛ - Банк депозит ячейка ичидаги нарсага ва унинг эгаси номига нисбатан конфиденциаллик кафиллигини ўз зиммасига олади. Мижоз ўз депозит ячейкасидан ишончли шахсларга фойдаланишга рухсат бериш ҳуқуқига эга.

Илтимос, эътибор беринг!

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ депозит ячейкада – фуқаролар муомаласидан ёки фуқаролар муомаласидан қисман чекланган предметлар ва моддаларни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини, тирик организмларни ва биологик тарзда пайдо бўлган предметларни, ўт чиқишига сабаб бўлувчи, портловчи, радиоактив, заҳарловчи ва наркотик моддаларни сақлашлик қатъиян ман қилинади. Зеро, мазкур предмет ва моддалар банк ходимлари сиҳат-саломатлигига, хона ва қўриқлаш тизимларига, шунингдек, учинчи шахслар мулкига зарар етказиши мумкин.
Депозит ячейкада мавжуд давлат тузумини ноконституцион йўл билан ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёки қонуний тарзда сайланган ёхуд ҳокимиятнинг тайинланган вакилларини вазифасидан четлатишларга, ёки Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий бирлигини ноконституциявий тарзда бузишга чақирувчи ижтимоий ва диний адабиётлар (шу жумладан варақалар)ни сақлаш қатъиян ман қилинади.

Боғланиш учун маълумот: “Трастбанк” ХАБнинг “Дархон” филиали
100000, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани,
Ҳамид Олимжон майдони, Ғарбий томон, 5 ”Б” уй.

Телефон: (+99871) 237-08-65

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9500.96
10498.56
12255.29
149.01
9599.84
87.38
Сотиб олиш
9460.00
10100.00
11800.00
100.00
9100.00
70.00
Сотиш
9530.00
10600.00
12400.00
160.00
9700.00
100.00
 
10.19
43.53
135.58
0.19
82.42
0.52
19.11.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech