Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида қимматли қоғозлар бозорида қуйидаги турдаги фаолиятларни амалга оширади:

Эмиссиявий фаолият

Банк эмиссиявий фаолияти давомида ўз олдига устав капиталини ошириш ҳамда аҳолининг ва тадбиркорлик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилиш мақсадида қўйидаги қимматли қоғозларни муомалага чиқаради:

  • Акция;
  • Корпоратив облигациялар;
  • Депозит ва омонат сертификатлари.

Мазкур қимматли қоғозлар Ўзбекистон Республикасининг жисмоний ва юридик шахсларига вақтинча бўш маблағларини ишончли ва ликвид активларга жойлаштириш имкониятини беради.

Инвестициявий (сармоявий) фаолият

Банк эмиссион фаолиятдан ташқари қимматли қоғозлар бозори элементларидан фойдаланган ҳолда инвестицион фаолиятни даромад олиш мақсадида, қуйидаги йўналишлар бўйича олиб боради:

• Иқтисодий барқарор саноат корхоналари ва тижорат банкларининг қарз қимматли қоғозларини харид қилиш ва юридик шахслар устав капиталида улушли иштирок этиш;

• Юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция қилишга доир маслаҳат хизматлари кўрсатиш.

Бундан ташқари Банк ходимлари томонидан молия бозоридаги ҳар қандай манфаатли таклифлар атрофлича ўрганиб чиқилади.

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки “Тошкент” Республика фонд биржасининг аъзоси ҳисобланади. Банк акциялари фонд биржасининг энг юқори “А” листингидан жой олган.

Сизни қизиқтирган саволлар, турли инвестиция фаолиятига доир таклифлар ва батафсил маълумотларни “Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг Қимматли қоғозлар бошқармасидан қўйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:

Телефон: (998 95) 198-41-09. Факс: (998 71) 244-76-61.

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
9411.30
10421.13
11764.13
146.51
9504.44
87.09
Сотиб олиш
9360.00
10000.00
11300.00
100.00
9000.00
70.00
Сотиш
9440.00
10600.00
12000.00
170.00
9600.00
100.00
 
15.67
60.57
225.36
3.55
-13.01
-0.80
17.09.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech