Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Корпоратив пластик карталар корхонанинг моддий жавобгар шахслари номига очилади ва юридик шахс ҳисобрақамига бириктириб қўйилади. Тўлов тизими қоидаларига мувофиқ корпоратив картада шахс номи кўрсатилади, яъни бир жисмоний шахс номига очилади. Юридик шахснинг резидентлик мақоми қандай бўлишидан қатъий назар, ушбу картанинг ҳисоби сўмда бўлади. Бу турдаги карта ҳисобига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловлар ўтказилмайди. Корпоратив пластик картадан нақд пул олиб бўлмайди.

Корпоратив карталардан қуйидаги тўловларни амалга ошириш мумкин:

  • Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатлар (чипталарга буюртма бериш ва сотиб олиш, мехмонхона тўловлари);
  • Қўшимча харажатлар (матбуот нашрларига обуна бўлиш, турли адабиётлар сотиб олиш);
  • Хўжалик харажатлари (корхонанинг умумий истеъмоли ва эҳтиёжига зарур моллар, канцелярия моллари, ёқилғи ва ҳк.);
  • Ташкилий мақомга эга бўлган харажатлар (совғалар, ресторанлар ва ҳк.).


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech