Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Visa карталари — бу бутун дунё бўйича маҳсулот ва хизматлар учун замонавий, ишончли ва қулай тўлов воситасидир. Юридик шахслар учун «Трастбанк» ХАББ - VISA BUSINESS халқаро корпоратив картасини таклиф қилади.

VISA BUSINESS картаси 100 тагача ходими бўлган кичик ва ўрта корхоналарда турли кундалик харажатларни амалга оширишга мўлжалланган.

VISA BUSINESS карта эгалари бу маҳсулот туридан жаҳоннинг 170 та мамлакатидаги 1 миллион банкоматларни ўз ичига олган 24 миллион савдо шаҳобчаларида фойдаланишлари мумкин.

VISA BUSINESS карталари ходимларга турли ташкилий ва иш билан боғлиқ харажатлари ҳисобини қулай юритиш имкониятини беради.

VISA BUSINESS – кичик ва ўрта корхоналар муаммоларининг ажойиб ечимидир.

Сиз Пластик карточкалар бўлимидан банкнинг қуйидаги телефонлари орқали янада тўлиқ маълумотлар олишингиз мумкин: Телефон: (+99871) 239-36-36



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech