Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 199-сонли Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 7 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб Ташқи савдо контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи бекор қилинади.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда киритадилар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари юзасидан мониторинг валюта назорати органлари ва ваколатли банклар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:

а) Контракт бўйича умумий ахборот:

  • импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан СТИР;
  • хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
  • контрактнинг санаси ва тартиб рақами;
  • контрактнинг тури;
  • контракт (товар, иш, хизмат)нинг мавзуси;
  • контрактнинг умумий суммаси;
  • контрактнинг валютаси;
  • тўлов валютаси;
  • товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;
  • тўлов шартлари;
  • қўшимча битимлар;
  • бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;
  • контрактни бошқа банкка ёки товар-хом ашё биржасига бериш;
  • контракт бўйича операцияларни тугаллаш.
  • банклар томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:

б) Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот:

  • тўлов санаси ва суммаси;
  • тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;
  • мажбурий сотиш амалга оширилганлиги санаси;
  • мажбурий сотув суммаси;
  • аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
  • берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
  • берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;
  • контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;
  • дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;
  • жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;
  • хорижий банкнинг воситачилик ҳақи.
  • божхона органлари томонидан қуйидаги маълумотлар киритилади:

в) Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги ахборот:

  • товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;
  • товарнинг миқдори;
  • товар келиб чиққан мамлакат;
  • божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана ва унинг тартиб рақами;
  • товар юклаб жўнатилган/тушган сана;
  • товар божхона чегарасини кесиб ўтган сана;
  • товарни божхонада расмийлаштириш санаси;
  • тушган товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;
  • юклаб жўнатилган ёки тушган товарнинг божхона режими;
  • ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);
  • товарнинг оғирлиги.

Корресподент банклар:

Банк номиПул бирлиги
Commerzbank AG (Германия)EUR, GBP
Landesbank Baden-Wuerttemberg (Германия)EUR
Raiffeisen Bank International AG (Австрия)USD, EUR
Сбербанк России (Россия)USD, RUB
Промсвязьбанк (Россия)USD, EUR, RUB
ВТБ банк (Россия)USD, RUB
Азия-инвест банк (Россия)USD, EUR, RUB
«Новикомбанк» (Россия)USD, EUR, RUB
«Транскапиталбанк» (Россия)USD, EUR, RUB
«Bank of China» (Хитой)USD
Ўзбекистон Республикаси Ташқи Иқтисодий Фаолият Миллий банкиUSD, EUR, RUB, GBP, JPY

Валюта курслари

 
1 USD
1 EUR
1 GBP
1 RUB
1 CHF
1 JPY
МБ курси
8584.50
9673.87
10793.29
136.34
8724.09
79.57
Сотиб олиш
8560.00
9260.00
10410.00
90.00
8190.00
60.00
Сотиш
8600.00
9750.00
10950.00
140.00
8710.00
80.00
 
6.14
45.52
50.61
1.82
72.19
0.47
16.07.2019 дан маълумотлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech